24 April 2012
04:38 - Туркия Исроилни НАТО саммитига киритмоқчи эмас
Туркияда чиқадиган энг каттава обрўли оммавий ахборот воситаларидан бири – “Ҳуррият” газетаси Исроилнинг шу йил 20-21 май кунлари Чикагода бўладиган саммитига чақирилишига Туркия вето қўйганини билдирди. Анқара АҚШ ва яна бир қатор давлатларнинг ветони қайтариб олиш илтимосларини рад этган ва авваламблор Исроил ўтган йили Ғазога кетаётган “Озодлик Флотилияси” кемаларига ҳужум уюштириб, 9 нафар туркнинг ўлдирилиши бўйича расман кечирим сўраши кераклиги айтган.

Франция, АҚШ давлатлари вакиллари ва НАТОнинг Бош котиби Андерс фог Расмуссен Туркияни Исроил масаласида “альянс бирлигини” бузишда айблашмоқда. Уларга кўра, Туркия Исроилнинг НАТО билан “Ўрта ер денгизи мулоқоти” доирасидаги ҳамкорлиги йўлига тўсиқ қўяётгани ҳам тўғри эмас.

Жараёнлар шундай давом этаверса, дейди мухбиримиз, Туркиянинг НАТО билан муносабатлари ёмонлашиб кетиши мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону