24 April 2012
02:16 - Қирғизистон парламенти ҳукуматдан меҳнат муҳожирлари муаммолари билан шуғулланишни талаб қилмоқда, Ўзбекистонда шунақа бўлиши мумкинми?
Қирғизларнинг «24.kg» агентлиги тарқатган хабарга кўра, мамлакат парламентининг Бюджет ва молия кўмитаси раиси Аҳматбек Келдибеков ҳукуматдан Россиядаги қирғиз муҳожирларининг муаммолари билан шуғулланишни талаб қилган. Россияда 1,5 миллион қирғизистонлик меҳнат муҳожири Қирғизистонга йилига расмий маълумотлар бўйича $1,5 млрд, норамий маълумотлар бўйича $3 млрд пул жўнатади ва мамлакат иқтисоди учун катта иш қилади, деган Аҳматбек Келдибеков, Миграция вазирлиги йўқ қилингани хатодир, аксинча уни мустаҳкамлаш керак эди, деб қўшимача қилади.

Ўзбекистонда ҳам аҳвол шундай. Миллионлаб ўзбеклар Россия ва Қозоғистонда мардикорчилик қилиб, оилаларига пул жўнатишади ва мамлакат иқтисоди учун катта ёрдам беришади. Аммо, хабарлардан ҳам маълумки, уларнинг кўпчилиги ижтимоий ва ҳуқуқий маънода муҳофазаланмаган, уларни қулдек ишлатиб, ҳақ тўламаслик ҳолатлари жуда кўп.

Ўзбекистон ҳукуматининг эса, меҳнат муҳожирлари билан иши йўқ. Бу масалани шу пайтгача фақат “Бирлик” Партияси кун тартибига келтиришга ҳаракат қилмоқда. Аммо, парламентда ҳам бу масалани кўтарадиган биронта мард депутат топилармикан?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону