23 April 2012
22:47 - “Нажот”: Хоразмда диндорлар судланмоқда
“Бирлик”чи Ҳайитбой Ёқубов бошчилик қилаётган Хоразмдаги “Нажот” инсон ҳуқуқлари ташкилоти эълон қилган хабарга кўра, 18 апрель куни жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти судида гурланлик Исмоил Жуманиёзов, Эргаш Жуманиёзов ва Алланазар Тожимуратовлар устидан маҳкама жараёни бошланган. Судланувчилар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 244.2-модаси 1-қисми ва 244.1-модаси 3-қисмлари билан айбланмоқда.

“Нажот” инсон ҳуқуқлари ташкилоти мониторинги хулосаларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида диндорлар устидан ИИБ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан кучли назорат ўрнатилган. “1998-2000 йиллар давомида Хоразм вилояти бўйича 167 нафар фуқаро ваҳҳобийлик диний оқимига мансубликда айбланиб, узоқ муддатга қамаб юборилган эди. Ҳозирги кунда шулардан тахминан 60 нафарга яқини қамоқда ўтирибди, шулардан 25 нафарга яқин одамга амнистия эълон қилиниб, қамоқдан озод қилинган. Ўша пайтларда 100 нафагра яқин фуқаро Афғонистонга кетиб, жангарилар сафига қўшилган, қидирувда бўлган 128 хоразмликнинг суратини ҳамма жамоат жойларида кўриш мумкин, улар конституцион тузумни ағдаришга уринишда айблангани ёзиб қўйилган. Қамалганлардан 5 нафарига отув ҳукми амалга оширилган” дейилади ташкилот хабарида.

Ҳозирги кунда эса Қоракалпоғистоннинг турли туманларида жами 6 нафар, Хоразм вилояти бўйича 11 нафар фуқаро устидан турли ҳуқуқ-тартибот идораларида диний экстремизм масаласи бўйича тергов ва суриштрув жараёни бормоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону