21 April 2012
22:41 - Ўзбекистонда 2017 йилгача рақамли ТВга тўлиқ ўтилади, Озорбайжонда бу йил
Маҳаллий ахборот воситалари Президент Ислом Каримнинг “Ўзбекистон Республикасида рақамли телевидениега техник ва технологик ўтиш бўйича Давлат дастури тўғрисида”ги қарорини олқишлаш билан овора. Нима эмиш, Ислом Карим раҳнамолигида ўзбеклар яқинда рақамли ТВга ўтар эмиш.

Рақамли ТВга бутун дунё ўтмоқда, кўп давлатлар ўтиб бўлди. Масалан, Озорбайжон шу йилнинг охирида бутунлай рақамли ТВга ўтишини эълон қилди. Биз эса, яна 5 йилдан кейин ўтар эканмиз.

Қолаверса, Ўзбекистонда телевидение, табиий, рақамли эмас, аналог ТВ, 1956 йили пайдо бўлган. Ўша пайтдаги коммунистлар ҳам ТВнинг пайдо бўлишини ўз ютуқлари деб гапиришга уялишган. Чунки, Ғарбда ТВ бундан 20 йил аввал оддий нарсага айланганди.

Бу ерда битта нарсани тан олиш керак. Ислом Карим Ғарбда яратилган технологияларнинг Ўзбекистонга кириб келишини тўхтатолмайди. Энди у фақат технологияларнинг эмас, демократик жараёнларнинг ҳам йўлини тўсолмаслини тан олса, Ўзбекистон учун яхши бўларди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону