21 April 2012
07:06 - Шармандалик: Қирғизистонда ўзбекларни йўқ қилиш ҳаракати давом этаётган пайтда ўзбек космонавти рус тилини тиқиштириш билан машғул
Қирғизларнинг «24.kg» агентлиги провославларнинг Илоҳий Михаил Ибодатхонасининг (!!) матбуот-хизматига асосланиб хабар беришича, Ўшда ўзбек космонавти Солижон Шариповнинг ташаббуси билан “Рус тилининг билағоналари” номли олимпиада ўтказилибди. Айнан шу ибодатхонада ўтказилган мусобақанинг иштирокчилари иншо ёзишибди, бир қатор лингвистик тестлар бажаришибди.

Мусобақа ғолибларига Россия ва Қозоғистон қаҳрамони Солижон Шарипов ва “Россия Солдатлари” (!!!) ташкилотининг маблағларига сотиб олинган мукофотлар – уяли телефонлар, рақамли видеокамера ва фотоаппаратлар, ҳатто бир нечта ноутбук топширилибди.

Балки бундай мусобақалар ҳам ўтказилиши керакдир. Аммо, ҳозирми? Қирғизистон ўзбекларига нима бўлди ўзи?

Қодиржон Ботиров деганлари Алмаз Атамбаев ва Розa Отунбаевадан ўз чўнтаги учун бир нарсалар ундириб олиш ниятида ўзбекларни қирғин қилдирди. Энди у ифлос, ўзбеклар олдида тиз чўкиб кечирим сўраш ўрнига, Брюсcелда Алишер Навоий номини булғаловчи қоғоздагина бор бўлган ташкилот тузиб ва тожикнинг баччаси Суҳроб Исмоилов кабилардан фойдаланиб, ўз номини оқлаб олиш билан, тўғрироғи, ўзбекларни яна аҳмоқ қилишга уриниш билан машғул.

Қодиржон Ботиров билан умумий моддий манфаатлари борлиги иддао этилаётган ўзбекнинг биринчи космонавти ҳам ўзбекни сотишга тайёр инсон эканлигини кун сайин кўрсатиб бормоқда. Унинг Ўшда ўтказган рус тили олимпиадаси бунинг яна бир кўрсатгичидир.

Ўзбек миллати, хоҳ Ўзбекистонда бўлсин, хоҳ Қирғизистонда, хира пашшалардек кўпайиб боаётган миллат хоинларининг орқасига бир тепиб, улардан қутилишни ўрганмагунча миллат бўлолмайди. Ўрганиш вақти эса келиб бўлди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону