20 April 2012
02:11 -
Швед мобилчилари ўзбек хуфясига ишлашини тан олди
Мамлакатимиздаги Ucell мобил оператори акцияларининг 94 фоизга эга TeliaSonera швед ширкати кеча швед телеканали орқали намойиш қилинган “Тергов миссияси” (“Uppdrag granskning”) кўрсатувида Ўзбекистон махфий хизматларига ўз абонентларига доир маълумотларни етказиб туришини тан олди. Уларнинг таъкидича, Ўзбекистон махфий хизматлари истаган вақтда истаган ахборотни олиши мумкин экан.
Аслида бошқа мобиль операторларида ҳам аҳвол шу, фақат улар ҳозирча бу ҳолни ошкор қилган эмас, дейди мухбиримиз. TeliaSonera эса дунёдаги энг йирик телекоммуникацион ширкатлардан бири бўлиб, у поссовет ҳудудда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Грузия ва Россияда ўз бизнесига эга.