20 April 2012
01:18 - Ислом Карим “Лукойл” ширкати раҳбари Вагит Алекперов билан кўришди
Ҳар сафар Ўзбекистонга келганида Оқсаройда қабул қилиндиган Вагит Алекперов ва унинг ширкати мамлакатимиздаги қатор сармоявий блокларга пул тиккан. Бугунги учрашувда ҳам геология-разведка ишларини бажариш, углеводород конларини ўзлаштириш, Бухородаги газни қайта ишлайдиган завод қурилиши муҳокама қилинибди
.
Расмий хабарга кўра, ширкатнинг мамлакатимиз нефт-газ тизимига тўғридан-тўғри йўналтирган сармоялари ҳажми 2 миллиард АҚШ долларидан ошибди. Компания бу миқдорни 5 милиард АҚШ долларигача кўтармоқчи. У Ислом Каримга миннатдорчилик билрдириб, узоқ муддатли ҳамкорликдан умидвор эканини таъкидлаган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону