19 April 2012
23:17 -
Ўзбекистон мусобақалар мамлакати: қорилар беллашди
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси томонидан тарқатилган хабарга кўра, мамлакат қориларининг анъанавий беллашуви Давлат мадҳияси билан очилди ва бу йилги мусобақалар икки йўналишда - мураттаб қорилик ва мужаввид қорилик бўйича ўтказилди.
Мураттаб қорилик бу Қуръони Каримни тўлиқ ёдлаш, ёддан айтиш бўлса, мужаввид қорилик - муқаддас китобни стилистик қоидалар билан ўқишдир. Биринчи йўналишда Тошкент ислом институти талабаси Жасур Қулбаев, мужаввидликда эса Насрулло Ҳалимов ғолиб чиқибди.
Танловни Президентга шукрона сўзлари билан якунлаган муфтий Усмонхон Алимов қориларга совға-саломлар улашишни унтмаган, табиий.