19 April 2012
17:51 - Discovery фазовий шатлл кемаси Вашингтондаги музейга олиб келинди
Кечадан бери АҚШнинг ҳамма ахборот воситаларида бир-бирига ўхшаш расмларни кўриш мумкин. АҚШнинг космос ишлари билан шуғулланадиган NASA агентлигига оид учоқ Discovery фазовий шатлл кемасини “орқалаб” учиб кетмоқда. Бу Discovery кемасининг охирги сафари, у энди Вашингтондаги Космонавтика музейида жой олади.

Discovery 2010 йил 5 апрелда охирги марта фазога учирилган, 10 кун Халқаро Фазовий Станция билан бирга бўлиб, яна бир неча куни якка ўзи учгандан кейин, 20 апрелда Флорида штатидаги Кеннеди Космик Марказига қўнган эди.

Discovery кемасидан кейин америкаликлар фазога яна бир марта шатлл кемаси учирдиганлар. Бу - 2011 йил июль ойида Халқаро Фазовий Станция боиб келган Atlantis кемаси эди. Ўшандан бери америкаликлар Халқаро Фазовий Станцияга ўз комонавтларини русларнинг алмисоқдан қолган “Союз” кемалари билан жўнатмоқдалар. NASA ўзининг янги авлод шаттл кемалари шу ўн йилликнинг ўрталарида тайёр бўлишини айтмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону