18 April 2012
05:47 -
Телерадиокомпания ўз ходимларининг келиш-кетишини назорат қилувчи «кўз» ўрнатди
Ўзбекистон телерадиокомпанияси томонидан жорий қилинган тартибдан кўзланган мақсад ходимларнинг иш интизомини мустаҳкамлаш ва самарадорликни ошириш экани иддао қилинмоқда. Телерадиокомпания тизимидаги барча бинолар эшиги тепасига ўрнатилган видеокамералар ходимларнинг ишга келиш ва кетиши, вақтини тасвирга олади. Иш вақти 9 дан 18 га қадар қилиб белгиланган компанияда иккинчи ва тунги сменада ишлайдиган ходимларга алоҳида назорат белгиланган.
Кеча эса Ўзбекистон телевидениеси ва Радио уйи эшиги олдида компания раиси Алишер Хўжаевдан бошқа барча раҳбарлар иштирокида махсус рейд уюштирилди ва ходимларнинг ишга келиши назоратдан ўтказилди. Ўнлаб интизомсиз ходимлар жазоланди, уларнинг аксариятига ҳайфсанлар берилди.
Ўзларини ижодкор деб ҳисобловчи журналистлар эса бундай тартибнинг жорий этилиши мақсадга мувофиқ эмас, дейишмоқда. Чунки журналистнинг иши, унинг ижодий фаолияти нормага солиниши кутилган самарадорликни бермайди. Уларнинг айримлари бундай «назорат»нинг кун сайин иқтисодий чўкиб бораётган компанияда иш ўринларини қисқартиришга баҳона дейишмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения