18 April 2012
04:11 -
«Ўзбекнаво»: Отарчиларнинг фаолиятига чек қўйилади
Бугун Ўзбекистон Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжумани миллий эстрада санъатини ривожлантиришга бағишланган. Ташкилотчи “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси матбуотчиларга эстрада ва қўшиқ санъатини турли таҳдид, таъсирлар ва оқимлардан ҳимоя қилиш бўйича стратегия ҳақида гапириб берган. Шунингдек, анжуманда санъаткорлар фаолиятини лицензиялаш бўйича муаммолар юзага келаётгани таъкидланган.
«Ҳуқуқни муҳфоаза қилиш органлари билан биргаликда ўтказилган рейдларда ноқонуний фаолият юритаётган 228 та хонанда, бошловчи, мусиқачи, раққосалар аниқланди ва уларга расмий огоҳлантирув берилди. 73 та кишидан эса давлат солиғи ундириб олиниб, мажбурий тарзда лицензия расмийлаштирилди. 19 та артистнинг ҳужжатлари кўриб чиқиш учун солиқ инспекциясига, 14 таси судга берилди» деди «Ўзбекнаво» вакили.