11 September 2007
03:00 -
23:30 - “Кўйлакнинг ёқаси алмашади...” - Марказий Осиёга террорчилар таҳдид солаётганмиш 23:00 - Мамлакатимизда ҳар 10 оиланинг бири барбод бўлмоқда - Режим ўзининг янги давр кишиларини яратмоқчи - Жиззахда можаро: лў

23:30 - “Кўйлакнинг ёқаси алмашади...”
“Ўзбектелеком” акциядорлик жамияти Тошкент шаҳридаги бир қанча аналог тизимида ишлайдиган телефон рақамларининг рақамли тизимга ўтишини буган маълум қилди. Асосан пойтахтнинг Сергели, Яккасарой ва Мирзо Улуғбек туманларидаги 10 та АТСлардаги ўзгарадиган телефон рақамлари олдига 2 рақами қўйилади. Хориждан қўнғироқ қилувчиларларга бу ўзгариш муаммо туғдирмайди.
Тошкент шаҳар телефон тармоқлари идораси эндиликда етти рақамли бу телефонлар хизматининг сифати яхшиланишини таъкидламоқда, дейди мухбиримиз. Идора ходимларидан бирининг таъкидлашича, асосан Хитой ускуналари қўйилаётган тармоқдаги бу янгиланиш алоқа сифатини яхшиламайди. Яъни, шаҳардаги телефон хизмати тубдан янгиланмас, унинг кабел ва ўтказгичлари сифати ўзгармас экан, алоқа ёмонлигича қолаверади. Ҳозирги ўзгариш эса эски кўйлакнинг ёқасини алмаштиришдай гап...
Марказий Осиёга террорчилар таҳдид солаётганмиш
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг махсус хизматлари вакиллари иштирокида бугун Хабаровскда ўтаётган йиғинда ғалати тахминлар ўртага ташланган. Гўё, Марказий Осиё мамлакатларига, хусусан, Ўзбекистонга террорчилар оммавий қирғин қуролларини ахтариш ёки қўлбола ядро бомбаларини яратиш учун кириб келармиш. Бу ҳақда оғиз кўпиртириб маълум қилган МДҲ аксилтеррор маркази раҳбари Андрей Новиков: “Жиноятчилар қўлбола ядро қуролини тайёрлаш учун йўл ахтариши шубҳасиздир” деди. Эҳтимол бу иддаолар минтақада аксилтеррор баҳонасида ҳукумат кучишлатар тизимларининг демократлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва диндорларга қарши террори кучайишига ишорадир.
23:00 - Мамлакатимизда ҳар 10 оиланинг бири барбод бўлмоқда
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси 2007 йилнинг биринчи ярми якунларига оид аҳоли сонини эълон қилди. Унга кўра, мамлакатимиза яшаш шароитлари оғирлашаётганига қарамай аҳоли сони йил бошидан бери 0,7 фоизга ўсгани таъкидланади. Яъни, Ўзбекистондаги доимий яшовчи кишилар миқдори 26 миллион 800 минг кишидан ошиб кетган. Шунингдек, ҳаётдан кўз юмаётганлар миқдори 2,9 фоизга кўтарилган. Ҳисоботда нон излаб юрт ташқарисига кетаётган юртдошларимиз ҳақида айтилмаган. Шунингдек, ҳар ўн оиланинг бири ажралиш билан якун топмоқда. БМТ маълумотига кўра, 2050 йилда Ўзбекистон аҳолиси 40 миллонни қоралаб қолади.
Режим ўзининг янги давр кишиларини яратмоқчи
Бугун, 11 сентябрда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамияти қурилиши Академиясида “Ўзбекистон мустақиллик йилларида: янги давр кадрларини тайёрлаш” мавзуида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Расмий хабарда айтилишича, анжуманда ҳукумат идоралари раҳбарлари, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, олий ўқув юртлари мутасаддилари ва бошқа катта-кичик раҳбар ходимлар иштирок этишган. Мажлисда сўз олганлар Президент Ислом Каримнинг яқинда Парламент ва бошқа ҳукумат идоралари раҳбалари иштирокидаги мажлисда сўзлаган нутқидан келиб чиқадиган вазифава мажбуриятлар ҳақида гапирганлар.
Жиззахда можаро: лўлилар ва маҳаллий аҳоли зиддияти
Вилоятдаги мухбирларимиздан маълум бўлишича, куни кеча Пахтакор туманида маҳаллий лўлилар ва ўзбеклар ўртасида этник тўқнашув содир бўлган. Воқеа жойига мишаблардан ибора каттагина гуруҳ ҳамда хавфсизлик кучлари сафарбар қилинган. Можаро сабаби лўли ўспиринларнинг ўзбек болани зўрлаши бўлиб, бу ҳодиса ўзбекларнинг нафратини қўзғаган. Ҳозирча муштлашув ва тартибсизликдан кўрилган зарар тафсилига доир маълумот йўқ.
22:00 - Турсунбой Утемурадов озодликка чиқди
Кеча, 10 сентябрда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Қорақалпоғистон бўлими раҳбари Турсунбой Утемурадов 300 минимал маош миқдоридаги жарима тўлашга маҳкум этилиб, озодликка чиқарилди. У Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 236-моддаси (Тергов қилишга ва суд ишларини ҳал этишга аралашиш) сингари айбловлар билан жиноят ишлари бўйича Тахиатош тумани суди маҳкамасига тортилган эди. Энди ҳуқуқ ҳимоячиси 4 657 500 сўм (9650 АҚШ доллари) миқдорида жарима тўлаши лозим бўлади.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчилигига янги маъмурлар келди
Кеча оқшомда АҚШнинг мамлакатимиздаги муваққат вакили Брэд Хенсоннинг резеденциясида элчиликка келган икки маъмурни таништириш маросими ўтказилди. Уларнинг бири элчининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси Карл Фажеро бўлса, иккинчиси сиёсий ва иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи Тед Бургалтердир. Теддан маълум бўлишича, элчининг ўзи шу ҳафтанинг жума куни келади ва дипломатик миссиясини бошлайди.
Саидбурҳон Қодировнинг онаси вафот этди
Бироз кечикиб олинган хабарга кўра, “Бирлик” Партияси Бухоро вилояти кенгаши котиби, журналист Саидбурҳон Қодировнинг онаси Ҳамида ая 76 ёшида вафот этди. Саидбурҳоннинг айтишича, ая анчадан бери бетоб эдилар.
Сафдошимизга сабр-тоқат тилаймиз, унинг қайғусига шерик эканимизни билдирамиз. Илоҳим, марҳуманинг тупроғи енгил бўлсин.
17:30 - “Бирлик” рақибларининг сайтида ҳам биринчи
Кеча “Эрк” партияси 53-54-чилар фракциясининг “Узбекистанэрк” сайтида очилган бир сўровнома хусусида хабар бериб, унинг натижалари ҳақиқатни ўзида акс эттиришига шубҳа билдиргандик. Ўша сайтда рус тилида “Программу какой партии Вы поддерживаете?” деб савол берилган экан, гўёки 153 киши “Эрк” деб жавоб берибди, 34 киши – “Бирлик” дебди. Биз ҳамамани ўша сайтга кириб, сўровномадаги саволларга жавоб беришга чақиргандик.
Шундан кейин бир кун ҳам ўтмасдан у ердаги натижлар кескин ўзгарди. Шу дақиқалардаги натижа қуйидагича:
Эрк – 156
Адолат – 7
Озод дехконлар – 15
Бирлик – 169
ХДП – 11
Фидокорлар – 5
Никаго –59
Демак, шу вақт ичида “Бирлик”га 135 киши овоз берган бўлса, бир вақтлар мухолифатни Каримовга сотган эркчиларга 3 киши овоз берибди. Яна бир марта кўрмоқдамизки, ўзбеклар воқеаларга тўғри баҳо беришга қодир.
12:00 - “Ҳижрат сарбони”нинг навбатдаги сони чиқди
Бишкекдаги Ўзбек қочқинларининг икки тилда чиқувчи Интернет газетаси "Ҳижрат сарбони " нинг 11 сони ҳам дунё юзини кўрди. Газетанинг бош сахифасида байроқларга ўралашиб бораётган норози ҳалқ тўлқини фонида" Қани, илаха , омин!" ёки "Ҳаммангизни қучоқлаб десам агар, махкам бағримга босаман "ёхуд "Ман невлай?" ваё "Мана бундай балиқ тутиб олсам бўладими, варақа топкур" деяётган Диктатор Каримовнинг (коллажи) масхарамонтаж сурати эълон қилинган.
2- саҳифада Ўзбекистондаги режим сиёсати оқибатида юзага келаётган қимматчилик ҳақида ҳикоя қилувчи "Жиззахда ноннинг нархи кескин ошди”, “Куда девалось масло?", "Пул учун чегара" мақолалари ўрин олга. Газетанинг 3 -сахифасидаги "Мухожир минбари рукнида Қирғизистон жанубида бошпана ахтараётган 50 нафар ўзбек қочқини ва уларнинг аянчли ахволи, Ўшда бир ўзбек аёли ва бир эркакни гаровга олган жиноий гурух ҳамда Хитой миллатига мансуб гаровгирнинг қувишқондан чиққани акс этган қатор мақолалар эълон қилинган .
4 - саҳифа эса “Ўшда Ўзбекистон ИИВ бўлими очилди" мақоласи билан бадтар хайратингизни ошираркан, томоғидаги истибдод сиртмоғи тобора торайиб таранглашаётган Ўзбекистон халқининг қайғуси бағрингизни ўртайди, ғазабингизни қўзғаб сизни курашга даъват қилади.
5- сахифадаги "Ўзбекистон турғунлик ва мубҳамлик" мақоласи 70 га кираётган қари диктаторнинг 7 дўзах азоби ҳам камлик қилгувчи ёвуз жиноятлари ва бу қаттол режимга қарши кураш концепцияларини ўртага ташлайди .
6- сахифадаги "Мустақил қимматчилик", 7 - сахифада Қирғизистон ва Ўзбекистондаги яна баъзи муаммолар ёритилади . 8 - сахифа "Катастрофы явные и мнимые, Каримов на саммите ШОС " номли бу мақолада Марказий Осиёда вужудга келган экология ва гидроэнергетика муаммоларини ёритаркан , Каримовнинг ШОС саммитида сўзлаган тутруқсиз нутқи ҳамда Совет даврида қурилган Энергетика иншоатлари "приватизировать" қилиб олинганини ва бу бўхрондан чиқиш йўл йўриқларини излашга ундайди .
9- сахифа эса Эроннинг Тожикистонда сув элэктр станцияси қураётгани, "Дўстлик" чегара пунктидаги Қирғиз чегарачиларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари, Хоразмда қамалиши кўзда тутилган адвокат Фуат Рўзиевнинг тақдири ҳақида қайғуради.
10- саҳифа ҳам бугунги кун воқелиги суратини чизгувчи 6 та мақолани ўзида мужассам қилган. Мустақил сиёсатчи ва холис журналист Анваржон Садриев, фидоий инсон Стас Искра, имон эътиқодли шоир, хуқуқ ҳимоячиси Карим Али Ассадаф, "Бирлик" Партиясининг фаоллари: Холдор Вулқон ва Улуғбек Бакировлар саъи-ҳаракати ила нашр қилинаётган мазкур Интернет газета ғариблик тўзонлари аро кетиб бораётган Мухожират карвони нор уяси бўйнида жаранглаб мухолифат биёбонларига акс-садо бераётган кумуш қўнғироқ бўлса не ажаб.
(Қайтмас Қамбар Туркистоний, мустақил журналист)