10 September 2007
03:00 -
19:30 - 53-54-чиларнинг сайти ёпилишини истамасангиз, у сайтга кирманг
19:30 - 53-54-чиларнинг сайти ёпилишини истамасангиз, у сайтга кирманг

“Эрк” партияси 53-54-чилар фракциясининг “Узбекистанэрк” сайтига кирсангиз (адреси - www.uzbekistanerk.org) аввал русча саҳифага дуч келасиз. Бу партиянинг Эркинюрт сайти ҳам шундайди, аввал ручса саҳифа билан очиларди. Яъни 53-54-чилар рус тилига афзаллик беришлари тасодифий ҳол эмас. Эркинюрт сайтида партияларнинг рейтингини ўлчаш учун ўтказилган сўровномда “Бирлик” “Эрк”дан 50-60 баравар кўп овоз олганидан кейин, шармандали ҳолга тушган 53-54-чилар Эркинюрт сайтини бекитиб юборишга мажбур бўлишганини хабар қилгандик.

Энди навбат бу фракциянинг асосий сайти “Узбекистанэрк”га келмоқда шекилли. Маълум бўлишича, бу сайт ҳам навбатдаги масхарабозликни бошлаб, ўз ўқувчиларига “Сизнингча, қайси гуруҳ халқ манфаати учун фойдалироқ?” деган савол билан мурожаат қилибди. Жавобларда “Бирлик” Партияси кўрсатилмаган. Натижаларга кўра, мутлақо кўпчилик, яъни қатнашувчиларнинг 64.03 фоизи (1189 одам) “Эрк” партиясига овоз берганмиш.

Аввалги сўровномаларда қақшатқич мағлубиятга учрайберган 53-54-чиларнинг бу сафарги “ҳийласини” тушуниш мумкин. Улар шундай қилмасалар, яъни жавоблар рўйхатига “Бирлик” Партиясини ҳам қўшсалар эди, Эркинюртда бўлгани каби мутлақо кўпчилик “Бирлик”га овоз бериш “хавфи” пайдо бўларди. Шунинг учун улар жавоблар рўйхатига “Бирлик” Партиясини эмас, ҳозир йўқ бўлган “Бирлик” ҳаракатини қўшишган.

Бошқа сайтларда аввал ўтказилган сўровномалар натижасидан келиб чиқсак, “Бирлик” лидери айтганидек, “хоин 53-54-чиларга овоз берувчи минглаб аҳмоқ ўзбеклар бўлиши мумкин эмас”. Сўровнома натижларида кўрсатилган 1189 рақами сохта эканлигига шубҳа йўқ. Қолаверса, ҳеч бир қизиқ тарафи бўлмаган бу сайтга шунча одам керишига ҳам ишониб бўлмайди.

Аммо, шу сўровнома натижаларини кўриш учун кирсангиз, рус тилида ҳам бир сўровнома ўтказилганини кўрасиз. У ерда шундай савол берилади: “Программу какой партии Вы поддерживаете?” Эътибор беринг, бу ерда фақат партиялар ҳақида сўз бормоқда. Натижаларга кўра, жавобларнинг тақсимоти шундай бўлибди:

Эрк – 153
Адолат – 7
Озод дехконлар – 15
Бирлик – 34
ХДП – 11
Фидокорлар – 5
Никаго –59

Биз аминмизки, бу сўровнома натижалари ҳам ҳақиқатни ўзида акс эттирмайди. Шу сабабли, ҳамма ўқувчиларимизни www.uzbekistanerk.org сайтига кириб, сўровномаларга муносабат билдиришларини сўраймиз.

Тахмин қилиш қийин эмаски, 53-54-чилар ёки дарҳол натижларни сохталаштиришга бошлашади, ёки 3-4 кун ўтгач, сайтларини бекитишга мажбур бўлишади. Демак, бу бечора сайтнинг бекилишини истмаганлар, у ерга кирмаганлари яхши.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону