03 April 2012
04:02 - Телефон рақамларни териш халқаро андозаларга мослаштирилмоқда, сифат-чи?
Шу йилнинг 5 апрелидан мелисага қўнғироқ қилмоқчи бўлган одам авввалги каби «02»ни эмас, балки «102» рақамини теради. Шунингдек, ёнғин хизмати, шошилинч тез тиббий ёрдам, газ ҳалокати ва бошқа тезкор хизматларнинг телефон рақамлари олдига ҳам «1» қўшилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги маълум қилди ва бу ҳолани халқаро андозаларга мослашиш билан изоҳлади.

Рақам-ку халқаро андозаларга мослашар, аммо хизматлар талабга жаоб берармикан, деб савол қўяди мухбиримиз. Жавоб ҳам аниқ: Ўзбекистонда режим ўзгармагунча, масалан, мелисанинг асосий функцияси фуқароларга хизмат бериш эмас , уларни назорат остида ушлаш бўлиб қолаверади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону