03 April 2012
03:37 - Тошкентга Кипр Ташқи ишлар вазири келади
Бу ҳақда Кипрнинг бир қанча оммавий ахборот воситалари маълум қилган. Хабарларга кўра, бу мамлакат бош дипломати Эрато Козак-Маркуллис Ўзбекистон билан ўзаро муносабатларни изга қўйиш, дипломатик алоқалар ўрнатиш мақсадида келмоқда. Арманистон ва Қозоғистон сафарларидан кейин Тошкентга келаётган меҳмоннинг Оқсаройда, сўнгра Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилиниши кутилмоқда.

У бугун Қозоғистонда бу мамлакат билан ҳамкорликка оид Меморандум имзолаган.

Маълумки, Кипрнинг Туркия билан буюк муаммоси бор. Кипр расмда кўринаётган расмий рамзида ўзини бутун бир мамлакатдек қилиб кўрсатаётган бўлса ҳам, аслида, унинг ҳудудларини шимолдаги учдан бир қисми феълан Туркия назорати остидадир. Бу ерда расмий номи Шимолий Кипр (туркча - Қибрис) Турк Жумҳурияти номли Туркиянинг ўзидан бошқа ҳеч ким тарафидан тан олинмаган давлат тузилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону