03 April 2012
02:20 - Тожикларнинг ТАЛКОси газсиз қолди, Тошкентда газ бўйича ўзбек-тожик музокаралари бормоқда
Аввалги хабарларимздан маълумки, Ўзбекистон 1 апрелдан бошлаб Тожикистонга табиий газ беришни тўхтатиб қўйди. Тожикистон тарафи Ўзбекистонни ўзи имзолаган шартномани бузишда айбласа, Ўзбеистон тарафи шу йил янаврь ойида бир квартал учунгина шартнома имзолаганини айтмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, ТАЛКО тожик тарафи Ўзбекистондан бир йилда олдаиган 200 миллион кубометр газнинг 45-50 миллионини ишлатади. Бу корхона расмийсининг айтишича, ТАЛКО фақат газда ишлашга мўлжалланган. Демак, Ўзбекистон газ беришни бошламаса, корхонанинг иши тўхтайди.

Тожикларнинг Asia-Plus агентлиги Тошкентда “Тожиктрансгаз” ва “Ўзбекнефтегаз” компанияларининг вакиллари газ масаласи бўйича музокаралар ўтказишаётганини билдирди.

Ўзбекистон ўзи тожикларга газ сотмасдан, туркман газини ўз ҳудудидаги газ қувурлари орқати ўтказишга рухсат бериши мумкинлиги ҳақида ҳам гаплар юрибди. Туркманистон бунда ечимга рози эканлигини билдириб ҳам бўлган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону