03 April 2012
01:54 - Оммавий тўйлар ўтказиш анъанаси Тожикистионда яратилган экан
Бу мамлакат ахборот воситаларининг хабарига кўра, Хотлон вилоятининг Кулоб шаҳрида 580 боланинг суннат ва 13 ёш йигит-қизнинг никоҳ тўйлари бараварига Миллий паркнинг амфитеатрида ўтказилибди. Расмга қараганда, амфитерада ўтирганлар тўй қатнашчисидан ҳам кўпроқ тамошабин ролини ўйнаганлар.

Бу оммавий тўй ҳокимиятдаги Халқ-демократик партияси (собиқ Компартия) ва Президентнинг Резерв Фонди томонидан ташкил этилибди.

Хотлон вилоятининг ҳокими Ғайбулло Авзалов бир ой ичида вилоят бўйича 4,5 минг суннат ва 400 дан кўпроқ никоҳ тўйлари шу каби тантанали маросим сифатида ўтказилганини айтган.

Кечагина Ўзбекистон Проезидентининг қизи Гулнора Карим раҳбарлик қиладиган Фонд Форум ҳам шу каби оммавий тўйлар ўтказишни Қашқадарёда бошлаган эди. Кўриниб турибдики, Фонд Форум тожикларнинг коммунистча анъанасини Ўзбекистонда давом этириш йўлидан кетмоқда, холос.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону