02 April 2012
00:16 -
Москвадан келаётган самолёт Тошкент аэропортида қушлар галасига урилди
Бу ҳақдаги «Интерфакс»нинг хабарида А 330 аэробусининг бешикаст аэропорт қўниш йўлагига жойлашгани айтилади. Парвоз хавфсизлигига жиддий таъсир қилмаган қушлар самолёт двигатели ҳамда бошқа қисмларига тиқилиб қолган экан. 160 кишини бортида олиб келган учоқ ҳар эҳтимолга қарши навбатдаги рейсни амалга оширишдан четлаштирилди.