01 April 2012
23:04 -
Тошкентда АЁҚШ портлади
Бугун куннинг биринчи ярмида портлаган Тошкент кичик халқа йўлидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчаси ҳақидаги маълумот бир зумда бутун мамлакатга тарқалди. Россиянинг “Мир” телеканали орқали намойиш этилган лавҳалар ҳақиқатан ҳам кишида ваҳм уйғотадиган даражада. Осмонга ўралаётган қуюқ тутун ва воқеа жойидан олинган суратлар кўпдан бери сокинликка ўрганган ўзбекистонликларни бироз шошириб қўйди.
Воқеа жойида бўлган “Ҳаракат” мухбирига кўра, тушдан сўнг ёнғн тўла бартараф этилди, аммо эҳтиёт шарт ўт ўчириш машиналари навбатчилик қилмоқда. Атроф ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари тўлган, ҳатто АЁҚШ ёнидаги автосервис ва дўконлар фаолиятини тўхтатган. Аммо портлаш натижасида қурбонлар бўлмагани айтилмоқда, боиси портлашдан аввал ёнғин чиққан ва одамлар портлашга тайёр бўлган.
Ҳодиса юзасидан Яккасарой тумани прокуратураси томониан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Дастлабки тахминларга кўра, АЁҚШда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилинмаган.
Воқеанинг қувонарли жойи - у террористик акция эмаслиги, қурбонлар бўлмагани. Демак портлаш яратган яралар тезда тузалади.