30 March 2012
02:24 -
Қарши-Термиз темир йўли электрлаштирилади
Бу борада икки кун аввал Осиё Тараққиёт Банки билан ЎЗбекистон ҳукумати ўртасида 100 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя ётқизиш бўйича шартнома имзоланган. Чорак асрга мўлжалланган кредит маблағи эвазига мамлакатимизнинг стратегик муҳим бўлган жанубий қисмида темир йўлга эректр линияси ўтказилади. Табиийки, бу поездлар ҳаракати тезлашиши, хавфсизлик, ёқилғи ва бошқа маҳсулотларнинг иқтисод қилинишидир.
«Ўзбекистон темир йўллари» ширкатининг маълум қилишича,шу кунларда темир йўлларни модернизация қилиш бўйича умумий миқдори 320 миллион долларга тенг кредит маблағлари юзасидан Япония халқаро тараққиёт агентлиги ва ОТБ билан келишувлар кучга кирган.