30 March 2012
01:39 -
Нурчиликда айбланган журналист Ҳамза Жумаев озод қилинган
Кечикиб олинган хабарга кўра, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг ҳукми билан Нурчилик диний оқимига мансубликда айбланиб, 2009 йилда 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган журналист Ҳамза Жумаев озодликка чиқарилган. “Ирмоқ” илмий-оммабоп журнали Бош муҳаррири, Ёшлар телеканали муҳаррири бўлган Ҳамза Жумаевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19 йиллиги муносабати билан чиқарилган амнистия актига мувофиқ озод қилингани айтилмоқда.
Ҳамза 2010 йилнинг 6 декабрь куни “Ёшлар” телеканали орқали эфирга узатилган “Фитна ниқоби” номли кўрсатувида ўзининг бир йил давомида эфирга узатган “Акс-садо” ток-шоусида енг ичида “Нурчилар” оқимининг мақсад ва муддаоларини тарғиб ва ташвиқ қилиб келгани ҳақида айтган. Дастлабки тергов ва суд жараёнларида Нурчилар оқимига мансуб ҳамкасблари, Туркиядаги бир қанча шахслардан диний оқимни молиялаш учун пул маблағлари олгани ҳақида кўрсатма берган. Ана шу кўрсатмалар асосида “Ирмоқ” журнали ва “Етти иқлим” газетаси таҳририятларининг 8 нафар ходим турли муддатларга озодликдан маҳрум қилинганди.