29 August 2007
03:00 -
23:45 - Туркманистон Ташқи ишлар вазири Тошкентга келди 23:30 - Байрам муносабати билан Тошкент изоляция қилинмоқда - “Ватандош”... кураш бошланмай қўлини кўтарди! 22:30 - ШҲТ ҳарбий машғулотларда қат

23:45 - Туркманистон Ташқи ишлар вазири Тошкентга келди
Бугун Тошкентга келган Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни Оқсаройда Ислом Карим қабул қилди. Расмий хабарда таъкидланишича, Президент ва дипломат ўртасида ўзаро алоқалар, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий муносабатларга доир масалалар муҳокама этилган. Қўшни мамлакатлар орасидаги совуқчиликни олиб ташлаш ва қўшни режимлар ўртасидаги ҳамкорликни тиклашга оид мулоҳазалар ўртага ташланган.
Марҳум Туркманбоши ва Ислом Карим ўртасида турли йилларда юзага келган келишмовчиликлар қўшни халқларни бир-биридан ажратган, сув-энергетика, транзит масалаларида зиддиятлар юзага келганди. Ниёзов ўзбек президинтини мухолифатчи Борис Шихмурадовни қўллаганликда айблаганидан сўнг муносабатлар яна-да совуқлашган, Ўзбекистон раҳбари ҳам ўз навбатида ҳатто расмий доираларда ҳамкасбини хонлик тузумини яратишда гуноҳкор қилиб келган. Гарчанд кузатувчилар қўшни диктаторларнинг бир кемага тушгани туфайли муносабатларнинг илиқлашишини тахмин қилаётган бўлса-да, уларнинг феълини ҳисобга олиб, бунга ишониш қийн, дейди мухбирмиз.
23:30 - Байрам муносабати билан Тошкент изоляция қилинмоқда
Ҳар йили мустақиллик байрами олдидан истиқлол тантаналарининг асосий қисми нишонланадиган пойтахт Тошкент кучли изоляция домида қолади. Бу йил ҳам мазкур амалиёт тўла кучга кириб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари кучайтирилган иш тизимига ўтишди. Пойтахтдан мардикорлар, доимий рўйхатдан ўтмаган шахслар қувилиб, байрамга ҳозирлик кўрилмоқда. Ҳатто қўшни давлатлар, Тожикистон, Қирғизистон билан чегара постларида одамларнинг ўтиши вақтинча тўхтатилган. Журналист Оллоёр Бегалиевнинг таъкидлашича, Тожикистон билан чегара постларида юзага келган зиддиятдан тужжорлар, чегара олдида яшовчи фуқаролар азият чекмоқда. Ҳатто уларнинг арз-додлари ҳукумат раҳбарларигача чиқиб, қўшни давлатларда яхшигина машмаша бошланган.
“Ватандош”... кураш бошланмай қўлини кўтарди!
Бундан тўрт кун муқаддам ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифат вакиллари орасида кенг тарқалган мазохизм касаллиги ва унга интернет тармоғидаги “Ватандош” деб аталмиш сайт ҳам чалингани ҳақида маълум қилгандик. Ўша мақола-чақирувда “Бирлик” тарафдорларини сайт саҳифасидаги сўровномада иштирок этишга ва у сайтда ҳам бизнинг фикримиз ҳумрон эканлигини исботлашга чақиргандик. Ярим кун ҳам ўтмасдан у сайтга кирувчи ва бизнинг илтомосизга кўра овоз берувчилар сони шунчалик кўпайиб кетдики, “Бирлик” ҳамма ерда ҳукмрон эканлигини душманларимиз ҳам тушуниб етди. Бундай шармандачиликдан довдираб қолган сайт маъмурлари ўз сўровномасини олиб ташлади, сайтнинг изоҳлар қисмида эса мана бу тутуриқсиз жумлалар пайдо бўлди:
“2. Ватандош (jakob)
Абдурахим ака! Сиз нима учун уз шахсий манфаатингиз учун бизнинг сайтдаги суровномамиздан фойдаланмокчи булдингиз? Бу билан бизнинг суровнома натижаларини бузиб куйдингиз. Биз мажбур буламиз суровномани олиб ташлашга... Яна хайрон корларли жойики шуки айнан Каримов бошлаган йул учун овоз беришга чакирмокдасиз, жуда кизик.. Нима учун ёшларни чалгитиб ИАК учун овоз беришга чакиряпсиз?”
Бу изоҳда нимага шаъма қилингани тушуниш бироз қийин, аммо сайт маъмурияти ўз лўттибозлиги фош бўлгач, қўлини кўтарганини айтиш мумкин. Мухбирларимизнинг билдиришича, мазохист сайтлардаги матриаллардан ўзига хос коктейл тайёрлаб, кун кўраётган “Ватандош” ўзига ўхшаган “Исёнкор” ва “Эркинюрт”нинг ҳолига тушишдан, тўғрироғи туширилишидан чўчиб, фаолиятини сўровномасиз давом эттирмоқда. Ҳар ҳолда, ўз материали, қарашлари ва стратегиясини ифода этишга қодир бўлмаган сайт эгаларининг бироз ақли киргандир.
Эслатиб ўтамиз, бир қанча муолажаларимиздан сўнг ҳам касалликдан буткул тузалмаган “Исёнкор” сайти ёпилиб, бошқа ном билан фаолият бошлади. “Янги дунё” очган лўттибозлар энди ўзларига ўхшаган тутуриқсиз ёшлар билан қандайдир чақириқлар қилишга ўтиб олган. “Эркинюрт” саҳифаси модератори эса ғирром сўровномасини шармандаларча олиб ташлагандан сўнг нима жавоб қилишни билмади чоғи, саҳифасини бирорта жумла қўйгмасдан ёпиб қўйди.
22:30 - ШҲТ ҳарбий машғулотларда қатнашмоқчи эмас
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти таркибига кирувчи Хитой марказий ҳарбий кенгаши раҳбари Тси Говея ташкилотнинг Коллектив Хавфсизлик Шартномасига аъзо мамлакатлар ҳарбийлари билан биргаликда машғулотлар ўтказишини рад қилди. Бундан бир муддат муқаддам икки ташкилотнинг ҳарбий соҳада ҳам очиқдан-очиқ ҳамкорлик қилиши айтилганди. Тси Говея ШҲТнинг ҳарбий мақсадларда тузилмаганини таъкидларкан, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси эса ўз номи билан ҳарбий ҳамкорлик эканини қайд этди. Бироқ Хитой мулозими иккала ташкилотга ҳам поссовет мамлакатлари режимлари аъзолигини, бу ўринда бир қўлнинг икки бармоғи бўлган ШҲТ ва КХШнинг фаолияти моҳиятан муштараклигини унутди, шекилли, дейди мухбиримиз.
Ислом Карим ўз муҳофазасини мустаҳкамлаяпти
Бугун маҳаллий матбуот Президент Ислом Каримнинг истиқлол санаси муносабати билан бир гуруҳ кучишлатар тизим вакилларини мукофотлаш ҳақидаги Фармонини чоп этди. Қизиғи шундаки, Фармонда номлари зикр этилган “Фидокорона хизматлари”, “Шон-шараф” сингари орденлар билан сийланган МХХ, ИИВ ҳамда Мудофаа вазирлиги зобитларининг жасорати, Ватан олдидаги хизмати нимадан идорат эканлиги ҳақида жамоатчиликнинг хабари йўқ. Яъни, оддий одамлар Фармон орқалигина номларини эшитаётган бу зобитлар Каримовга шахсий хизматлари синган бўлиши мумкин. Улар орасида МХХ мулозими Алишер Қурбонов, Бахтиёр Мирзаев, ИИВ мутасаддиси Равшан Амриддинов, Фидел Набераев сингари шахслар мавжуд. Аксарияти МХХчилар бўлган рўйхатда ташкилот раҳбарларидан бири Алишер Усмановнинг ҳам номи зикр этилган.
15:00 - Демократик мухолифатнинг бирлашадиган жойи аниқ – “Бирлик” Партияси
Сайтимизнинг электрон адресига тузилгандан бери қоғозда қолган Озод деҳқонлар партиясининг қандайдир ёшлар қанотидан баёнот келди. Бир вақтлар ўзбек мухолифати саҳнасида ўзига яраша хизмат қилган, кейин турли сабаблар билан чет элларга чиқиб кетгач, фаолиятдан узоқда қолган бир неча кишининг навбатдаи хаёл маҳсули эканлиги тахмин қилинаётган бу баланд парвоз ҳужжат кулгили ва аянчлидир.
Кулгилиги шундан иборатки, шу пайтгача ҳеч ким эшитмаган бу “қанот” номидан гапираётганлар ҳамамага дарс беришга ҳаракат қиладилар, ҳаммани ўз хатоларини тан олишга чақирадилар, абстракт “бирлашиш” шиорлари отадилар.
Аянчлиси шуки, олдимизда турган энг катта сиёсий воқеа - президент сайловлариини эслаш бу “сиёсатчи” одамларнинг хаёлига ҳам келмайди.
Шундай бўлса ҳам, баёнотда пичоққа илинадиган қуйидаги жумла борлигини тан олиш керак. “Прогрессив инсоният, тарқоқ ўзбек демократик мухолифати ҳокимият тепасига келган тақдирда ҳам, тез фурсатда ҳокимиятни нуфузли демократик оламни чўчиётган бошқа кучларга бериб қўйиши мумкин, деган хаёлга келиб қолган”.
Бу фикрни шу пайтгача фақат “Бирлик” Партияси ва унинг лидери Абдураҳим Пўлат айтиб келаётганди. Улар “демократик оламни чўчиётган бошқа кучлар” ислом фанатиклари эканлигини қўрқмасдан ва очиқча сўзлаётганлари, асосий мақсад мавжуд режмни йиқитиш эмас, Ўзбекистоннинг келажаги учун пойдевор яратиш, режимни ўзгартиришни эса, асосий мақсад йўлидаги муҳим, аммо биргина қадам деб ҳисоблаб, демократик мухолифатни ҳозироқ ўша асосий мақсад йўлида бирлашишга чақириб келаётганлари ҳам ҳаммага маълум.
Абдураҳим Пўлат бир қатор мақолаларида аниқ далилларга асосланиб, ўзбек мухолифатида янги қутбланиш бошлангани, унинг бир қутби ҳеч тебранмасдан демократик позицияда турган “Бирлик” Партияси, иккинчиси - бир-бирига тезлик билан яқинлашиб келаётган “Эрк” партиясининг 53-54-чилар фракцияси ва “Ҳиз-ут-Таҳрир” каби структуралардан иборат бўлаётганини айтганди.
Шунча вақтдан бери ухлаб, ҳозир тўсатдан сиёсатга келишни ўйлаб қолган ёшлар бўлса, улар аввал қайси қутбга боришларини аниқлаб олишлари керак.
1994 йили “Эрк” газетасида “Ёшларни шундай тарбиялаймизки, уларга Оллоҳ номидан буюрсак, ўйламасдан ўлимга кетаверадилар” деган бош 53-54, яқинда 53-54-чиларга оид сайтларда 2050 йилдаёқ бутун дунё бир халифаликка айланишини ёзганидан кейин, дунёда ўзбек демократиясига бўлган ишонч қанчалик камайганини ақлли одам тушунса керак.
Дарвоқе, юқорида айтилган баёнот муаллифлари ҳаммани “ўлимга тайёрланаётган” ёш 53-54-чилар билан ҳам бирлашишга чақириб, ўзбек демократларига бўлган ишончни яна ҳам озайтириш ниятида эмасмиканлар?
Ўзбек ёшлари демократ эканликларини дунёга кўрсатишни истасалар, ёшларимизни Ал Қоида каби ўлимга чорловчи 53-54-чилардан нафақат узоқроқ туришлари, балки уларни бу фактлар билан ҳар қандой форумларда фош қилишлари керак. Бу ишни ҳозирча фақат “Бирлик” қилмоқда ва кўринишидан қилишни давом эттиради. “Бирлик”нинг ёшлари ҳам.
Қисқа қилиб айтсак, ўзбек демократиясига бўлган ишончни тиклашни истаганлар ақл–хушларини қўлларига олишлари ва бир нарсани англашлари лозим: демократик мухолифатнинг бирлашадиган жойи - мамлакат ичида фаолият олиб бораётган, ҳатто мавжуд оғир вазиятда ҳам келаётган сайловларда иштирок этишга уринмоқда бўлган ва ҳар бир қадами билан демократияга содиқлигини намойиш қилиб келаётган ягона сиёсий куч - “Бирлик” Партиясидир. Бу объективликдан ҳеч ким қочиб қутулолмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения