27 March 2012
05:45 - Қўғирчоқ театрининг янги мавсуми очилди: сиёсий партиялар саҳнада
Тижорат банклари сиёсий партиялар билан ҳамкорликда иқтисодий, ижтимоий жараёнларда фаол иштирок этишни кўзда тутувчи янги 4 та лойиҳани амалга оширишга бошлади. Булар — либерал демократик партиянинг умумий қиймати 10 миллиард сўм миқдорида белгиланган “Мулкдор оила – фаровон жамият бунёдкори”, Ўзбекистон Халқ демократик партияси “Микромолиявий хизматларнинг оилалар фаровонлигини таъминлашдаги ўрни” ҳамда Миллий тикланиш партиясининг “Банк кредитларининг оилавий тадбиркорлик ва миллий ҳунармандчиликни ривожланиришдаги аҳамияти” деб номаланади. Шунингдек, “Адолат” социал-демократик партияси “Банк хизматларининг аҳолини ижтимоий ҳимоялашдаги аҳамияти” номли лойиҳа устида ишлайди.

Молия муассасаларининг мақсади мамлакатда оила эҳтиёжлари ва муаммоларини ечиш, уларнинг тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришда моддий ёрдам кўрсатиш, муносиб турмуш шароитини яратишдир, Марказий банк матбуот хизмати тарқатган маълумотда. Сиёсий партиялар эса лойиҳа амалиёти даврида аҳоли зич яшайдиган туман ва шаҳарларда тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли вакиллари билан турли бизнес-форум, конференция ва семинарлар, бевосита амалий мулоқотлар ўтказади. Ҳам тижорат, ҳам тарғибот...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону