25 March 2012
05:40 - Иссиқ сувдан кейин электр энергияси нархи ҳам оширилмоқда
Давлатнинг “Ўзбекэнерго” ширкати шу йил 1 апрелдан электр энергиянинг нархи 7 фоизга оширилишини эълон қилди. Масалан, бир квт/соат электроэнергиянинг нархи шу пайтгача 91,1 сўм эди, энди 97,5 сўм бўалади. Газплиталар ўрнига электрплиталар билан жиҳозланган квартираларда нарх 45,55 сўмдан 48,75 сўмга чиқади.

Ўтган йили 1 октябрда ҳам электр энергия нархлари 9% га оширилганди. Демак, ярим йил ичида ортиш 16% бўлди.

1 апрелдан марказлаштирилган иситиш тармоқлари бераётган хизмат нархи, иссиқ ва совуқ сув нархи ҳам 15,5 фоизга кўпаяди.

Табиий, бундай нарх ортиши ҳақида Ислом Карим 8 март ва Наврўз байрамларига бағишланган баландпарвоз нутқларида ҳеч нарса демаган. Чунки, у ўзбекларни одам ўрнида ҳам кўрмайди, бундай нарсаларни ўзбеклар тушунмайди, деб ҳисоблайди. Балки, ростдан ҳам шундайдир, акс ҳолда, ўзбеклар ҳеч бўлмаса норозилик аломатлари кўрсатган бўлишарди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону