24 March 2012
13:17 - АҚШ Миср ҳарбийлари қаршисида чекинди: Ҳибс хавфи остидаги фуқароларини сотиб олди, кейин ҳарбий ёрдамини тиклади
Аввалги хабарларимизда билдирилгандек, Мисрда ичида 19 америкалик ҳам бўлган 43 нафар турли ноҳукумат ташкилотларнинг вакиллари устидан расмий рухсатсиз фаолият олиб борганлик айби билан жиноий иш очилган, уларга Мисрни тарк этиш тақиқлангани сабабли, ҳибсга олиниш хавфи остида америкаликларнинг бир қисми ўз мамлакатларининг элчихонасига кириб олишганди. АҚШ Президенти Барак Обама, Давлат Котиби, Конгресснинг кўзга кўринган намояндалари, баъзилари очиқча, баъзилари, турли имо-ишоралар билан Миср раҳабариятига мурожаат қилиб, бу мамлакатга бу йил берилиши режалаштирилган 1,7 миллардлик ҳарбий ёрдам хавф остида қолишини айтишди ва феълан ёрдамни тўхтатишди. Аммо, Ҳусни Муборак йиқитилгандан кейин ҳокимиятни қўлга олган ҳарбийлар орқага чекинмадилар.

Шундан кейин АҚШнинг ўзи чекинишга мажбур бўлди, шу ойнинг бошларида Мисрда қолган ҳар бир фуқароси учун 330 минг доллардан пул тўлаб, феълан уларни сотиб олди ва Мисрдан олиб чиқиб кетди.

Кеча АҚШ бошқа қадам ҳам қилди. Жаҳон оммавий ахборот воситаларининг Давлат Департаменти расмий вакили Виктория Нуландга асосланиб тарқатган хабарларида айтилишича, Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон Мисрга ҳар йили бериладиган 1,3 млрд долларлик ёрдам тикланишини билдирди.

Энди ноҳукумат ташкилотларнинг вакиллари устидан бошланган иш ҳам ортиқча шов-шув қилинмасдан бекитиб юборилса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону