24 March 2012
03:45 - Покистон ҳукумати Ўзбекистон билан экстрадация ҳақидаги шартномани маъқуллади
Бугун бу ҳақда хабар қилган SANA ахборот агентлиги бу шартноманинг фавқулодда муҳим эканига урғу берган. Тошкент ва Исломобод 2005 йилдаёқ халқаро терроризмга қарши кураш юзасидан келишувларни ратификация қилганига қарамай Покистон ҳукумати экстрадация масаласини бўйнига олмай келаётганди. Эндиликда эса Ўзбекистон томониан терроризм ва бошқа жиноятларда айбланиб, қидирилаётган шахслар Покистон расмийлари қўлига тушса, Ўзбекистонга топширилади.

Шунингдек, эртага Тошкентда бошланадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг хавфсизлик масалалари бўйича мажлисига Покистон президенти Осиф Али Зардорий ҳам кузатувчи сифатида келиши ҳам эълон қилинди. Покистон ўзининг ўн йиллардан бери энг яқин ҳамкори АҚШ билан муносабатларини бузиш йўлидан боара экан, ШҲТ ва Ўзбекистон билан яқинлашишга ҳаракати табиийдир.

Шу нуқтаи назардан, Покистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдиқланган экстрадация шартномаси Тошкентга келаётган Покистон президентининг Ислом Каримга совғаси ҳамдир, дейди мухбиримиз. Ўзбекистон ҳукумати жангари деб ҳисоблайдиган кимсаларнинг аксарияти Покистонда ин қурган ва бу масала бизнинг ҳукумат учун ўта муҳимдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону