24 March 2012
02:26 -
Музработ тумани халқ таълими бўлими бошлиғи кўп хотинликда айбланган
Бу ҳақдаги хабарни «Озодлик» радиоси тарқатди. Жиноят ишлари бўйича Шеробод тумани суди ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 126-моддаси (Кўп хотинлилик) илан айбланиб, 3 йиллик ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинган Ёқуб Нормуродов лавозимидан ҳам четлатибди. Энди маорифчи икки йил давомида мансабдор ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлай олмайди.
Қўшхотинли маорифчининг қилмиши айниқса миршаблар ҳаётида кўплаб учрайди. Масалан, 2010 йилнинг 30 июлидаги хабарларимизда Гулистон шаҳар ИИБ бошлиғи, подполковник Раҳим Худойбердиев, Ўзбекистон ИИВ коррупцияга қарши кураш бошармаси бошлиғи, полковник Сергей Шиняев ҳамда жорийдаги Ички ишлар вазири Баҳодир Матлубовнинг укаси, полковник Жамшид Матлубовнинг кўпхотинликда айбланаётгани хусусида хабар қилгандик.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения