23 March 2012
21:15 - Қирғизистондаги ўзбек мактаб ўқувчиларини қирғиз тилида ўқитишмоқчи
Қирғизистонда тарқатилган расмий хабарларда айтилишича, мамлакат Бош вазири Омурбек Бабанов Таълим вазирига ўзбекча ва тожикча мактабларни қирғиз тилидаги дарсликлар билан таъминлаш вазифасини берибди.

Агарда, гап қирғиз тили дарси китоблари ҳақида кетаётган бўлса, буни тушуниш мумкин, дейди мухбиримиз. Аммо, ўзбек тили мактабларида ҳамма дарсларни қирғиз тилидаги китоблар билан ўқитиш – ўзбек мактабларини бекитиш, уларни қирғиз тилли мактабларга айлантириш демакдир. Агар шундай бўлса, Қирғизистонда ўзбекларга қарши бошланган геноциднинг бошқа йўллар билан бўлса ҳам давом эттирилаётганини гапириш керак бўлади.

Ҳозир кўриб турибмизки, Қирғизистондаги ўзбек жамоаси ўз ҳуқуқлари учун курашоладиган даражада уюшган эмас. “Ўзбек маданий маркази” каби уюшмаларнинг раҳбарлари Ўзбек миллати манфаатларини сотиб, қирғиз раҳбарларига хизмат қилиш ва бошйлик орттириш билан шуғулланишган.

Қирғизистондаги ўзбекларнинг ҳимоясига бутун ўзбек миллати, биринчи навбатда, Ўзбекистон ўзбеклари отилмаса, ишлар ёмон бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону