18 August 2007
03:00 -
18:00 - Қозоғистонда натижалари аввалдан маълум бўлган парламент сайловлари бўлиб ўтди
18:00 - Қозоғистонда натижалари аввалдан маълум бўлган парламент сайловлари бўлиб ўтди

Бугун Қозоғистонда мамлакат Конституциясига яқинда киритилган ўзгаришлар бўйича парламент сайловлари бўлиб ўтди. Конституциядаги ўзгаришларга кўра, сайловлар биринчи марта якка ёки кўпмандатли округлар бўйича эмас, фақат сайловда қатнашадиган сиёсий партияларнинг рўйхатлари билан ўтказилди. Парламентнинг 9 аъзоси оқсоқоллар кенгаши сифатидаги “Халқ Маслаҳати” номли умумхалқ ташкилот тарафидан сайланиши катта аҳамиятга эмас эканлиги сабабли шуни айтиш мумкинки, Қозоғистонда миллатнинг тақдирини бундан буён партиялар ҳал қиладилар. Бунинг яхши-ёмон тарафлари бўлиши мумкин, лекин дунёнинг кўп ривожланган мамлакатларида шундай йўл танланган.

Қозоғистондаги авторитар режим Ўзбекистон ва Туркманистондаги диктатуралардан анча юмшоқроқ бўлса ҳам, бу мамлакатда аҳоли ичида чуқур илдиз отган мухолифат партиялари йўқ. Бунинг икки сабаби бор.

Биринчиси. Қайта қуриш йилларида Қозиғистонда кучли демократик халқ ҳаракати ёки фронти яратилмади. Идеалист қозоқ зиёлилардан иборат "Азат" ҳаракати мамлакат ҳаётида из қолдирмасдан йўқ бўлди. Ўша пайтда демократик шиорлар ҳам отишга бошлаган Ўлжас Сулаймонов каби зиёлилар эса, минг афсуски, миллатчиликдан юқори кўтарила олмадилар.

Иккинчиси. Мустақилликдан кейин ўртага чиққан номенклатура мухолифати демократик платформада турган бўлса ҳам, стратегиясини тўғри белгилай олмади. У ўзбек демократик мухолифати Ислом Каримга нисбатан танлаган йўлни такрорлаб, Нурсултон Назарбойга қарши ўта кескин позицияда турди. Бу мутлақо хато йўл эди. Мамлакатнинг янги мухолифатчилари ўз президентларининг қўшни диктаторларга қараганда анчагина юмшоқ эканлиги, нефть ва газ сотишдан келган фойда эвазига тез бойиб бораётган Қозоғистон аҳолиси ўз раҳбариятидан унчалик норози эмаслигини тушуниб етмадилар, миллатни ўз орқаларидан олиб кета олиш учун, на ички сиёсат на ташқи сиёсатди, янги йўл таклиф қилолмадилар.

Шу сабабли, бугунги сайловлар қандай битиши аввалдан аниқ эди. Сайлов тамом бўлар-бўлмас эълон қилинишга бошлаган Exit-polls натижаларига кўра, президентнинг Нур Ватан партияси 80 фоиздан ортиқ овоз олган. Чўнтак мухолифат партияси Оқйўл эса 7 фоизлик тўсиқдан бир оз ошиб парламентга кирадиганга ўхшайди. Мухолифатдаги Умумхалқ социал-демократик партия 5,6 фоиз овоз олгани айтилмоқда. Натижа ўзгармаса, у парламентга киролмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону