17 August 2007
03:00 -
23:30 - Сиёсий қочқин сифатида Канадага келган Холдор Вулқоннинг баёноти 21:30 - “Бирлик”нинг Жиззах вилояти бўлими қайта ташкил этилди - Арслон Рўзметов ҳибсга олинди(ми)? 20:30 - Ўзбекистон Молия вазирлиги "Toshkent

23:30 - Сиёсий қочқин сифатида Канадага келган Холдор Вулқоннинг баёноти
Андижон воқеалардан кейин кучайган тазйиқлардан қочиб аввал Бишкекка келган “Бирлик” фаоли Холдор Вулқон БМТнинг ёрдамида яқинда оиласи билан Канаданинг Торонто шаҳрига келиб жойлашди.
Ўтган асрнинг 90-чи йилларидин бери мухолифат сафларида бўлган Холдор Вулқон Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг аъзосидир. У узоқ йиллар “Эрк” партиясида фаолият кўрсатди, партиянинг Андижон вилоят ташкилоти котиби ҳам бўлди. Аммо, партия раҳбариятининг қуйи ташкилотлар билан мутлақо шуғулланмай қўйиши, тазйиқ остидаги фаолларининг тақдири билан қизиқмаслиги, юрт ташқарисидаги партия фаоллари ўз раисларини мадҳ қилиш билангина шуғулланишни касб қилиб олганларига исён қилган Холдор Вулқон “Эрк”ни тарк этди ва “Бирлик” сафларига қўшилди. У “Ҳаракат” журнали билан ҳам ҳамкорликни бошлаб, журналнинг сўнги сонларида ўзининг тарихий-публицистик “Олисларда ёнган чироқлар” асарини нашр этишни бошлади.
Холдор Вулқон бугун бир баёнот эълон қилиб, Канадага етиб келгандан кейин ўзи билан қизиқишни бошлаганганларга муносабатини билдиришни лозим топди. Унинг баёнотида, хусусан, шундай дейилади:
“Менга ҳар қаёқлардан хатлар ёзишиб, қўнғироқлар қилишиб “Бирлик” ва унинг раиси Абдураҳим Пўлатдан юз ўгиришимни ва Салай Мадаминовнинг ширкка айланган “Эрк” партияси фракциясига қайтадан қўшилишимни сўраб даъват қилишмоқда. Лекин мен уларга ўзимнинг қатъий жавобимни айтиб, уларнинг таклифларини рад этганимни билдирмоқчиман. Ўз партиянг ва унинг рахбарини ишларини кўриб турган вақтингда, зўр бериб уларни ёмонлашса кулгили бўлар экан. Бу мухолифлик эмас, ғирт ғирромлик ва душманликдир. Мантиққа суянсак биз бундан хурсанд бўлишимиз керак. Рақиблар бизни нохақ қоралаётган бўлса билингки, ишларимиз беш. Агар ишларимиз пачава бўлса
рақиб ва душманларнинг биз билан иши бўлмасди. Менинг шахсимга бўлаётган қизиқишни ишларимиз яхши кетаётганини кўрсатгувчи бир барометр десак хам бўлади.
Менга турли китоблар ва “Эрк” газеталарининг баъзи сонларини юборганларга “совғаларини” қайтариб бердим. Улар тушунишини истардимки, “Эрк” партиясининг бу фракцияси тамом бўлди ва унинг раиси битган одам. Менинг ҳақиқий мухолифат партияси бўлган “Бирлик” билан муносабатларимизга хеч ким рахна сололмайди”.
21:30 - “Бирлик”нинг Жиззах вилояти бўлими қайта ташкил этилди
Андижон воқеаларидан сўнг кўплаб мухолифатчилар қатори “Бирлик”нинг Жиззах вилояти бўлими раҳбарлари ҳам хорижий давлатлардан сиёсий бошпана олишга мажбур бўлиб мамлакатни тарк этишгая, партиянинг вилоят бўлими фаолияти сустлашган, жиззахлик “Бирлик”чилар орасида бирмунча тарқоқлик юзага келганди. Бугун Жиззахда “Бирлик” фаоли ва ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида танилган Гавҳар Йўлдошеванинг ташаббуси билан партиянинг вилоят кенгаши қайта таъсис этилди.
Ўтказилган мажлисда бундан кейинги фаолият кўлами танқидий-таҳлилий нуқтаи назардан кўриб чиқилди. Конференциясида Гавҳар Йўлдошева партия вилоят ташкилоти раҳбари этиб сайланди. Вилоятнинг туман ва шаҳарларидан келган 12 нафар делегат олдиндаги сайлов кампанияси даврида партия фаолиятини талаб даражасида ташкил этишга келишишди.
Ташкилотнинг бу кундаги асосий вазифаси келаётган президентлик сайлови кампаниясида фаол иштирок этиш деб белгиланди.
Партиянинг марказий раҳбарияти вилоят ташкилотининг янги лидерига аввалги раис, ҳозир Швецияда истиқомат қилаётган Муҳиддин Қурбонов билан узилган алоқаларни тиклаш, уни юрт ташқарисидан бўлса ҳам “Бирлик”га оид фаолиятларга жалб қилиш вазифаси юклади.
Арслон Рўзметов ҳибсга олинди(ми)?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг собиқ раҳбари Арслон Рўзметов Москвада ҳибсга олинди ва Тошкентга қўлида кишанлар билан келтирилди, деб ёзади “Узметроном” веб сайти. Ахборот манбасига кўра, мамлакат авиа соҳасининг муҳандисларидан бири бўлган Рўзметов ҳозирда Миллий хавфсизлик Хизматининг тергов изоляторида сақланмоқда экан. Гўё, Рўзметов Ўзбекистондан қувилгач, Россия фуқаролигини қабул қилган ва бир муддат “Внуково” аэропорти директори сифатида фаолият олиб борган, дейди мухбиримиз. Бироқ ана шу маълумотнинг ўзи Рўзметов билан боғлиқ ҳодисага шубҳа уйғотади. Агар ростданам Рўзметов Россия фуқароси, боз устига, бош аэропорт директорлигидек масъул лавозимда ўтирса, унинг қўлида кишан билан Ўзбекистонга топширилиши ишонарсиз...
20:30 - Ўзбекистон Молия вазирлиги "Toshkent Sug'urta" компанияси фаолиятин тўхтатди
Бугун Ўзбекистон Молия вазирлиги қонунчиликда белгиланган нормативларни бажармагани учун "Toshkent Sug'urta" компанияси фаолиятини муайян муддатга тўхтатди. Компания ходимларидан бирининг билдиришича, вазирлик раҳбариятининг компания маъмуриятига нисбатан шахсий ғарази туфайли бу таъқиқлов амалга оширилган. Эндиликда компания Молия вазирлиги қарорининг устида судга тегишли тартибда мурожаат қилишни режалаштираётир.
Япон ҳукумати Ўзбекистонда гуманитар соҳага эътибор қаратмоқчи
Тошкентга расмий зиёрат билан келган Япония Ташқи ишлар вазирининг Парламентдаги вакили Мидори Матсушима хоним бугун Ўзбекистон ҳукумати аъзолари билан учрашувлар ўтказди. Хусусан, Бош вазир ўринбосари Рустам Қосимов билан ўтган мулоқот чоғида япон мулозими Президент Ислом Каримнинг мамлакатда гуманитар соҳага юксак эътибор қаратаётганини таъкидлаган. Ўзаро алоқаларнинг мамлакатларимиз ўртасидаги Дўстлик, стратегик шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёнотга мувофиқ ривожланаётганини қайд этган, дейди мухбиримиз. Учрашувда гуманитар соҳадаги ҳамкорлик масаласи кенгашилган.
Кунчиқар ўлка парламенти депутати бўлган Матсушима хоним Ташқи ишлар вазирлигида ҳам учрашувлар ўтказган, аммо бу учрашувлар тафсилига доир маълумотлар ҳозирча мавжуд эмас.
19:00 - “Бирлик”нинг мажлиси муваффақиятли ўтди, режим оёққа туган бўлса ҳам
Аввалги хабаримизда Тошкентда “Бирлик” партияси Марказий кенгаши Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлиси бошлангани хусусида билдиргандик. Маълум бўлишича, бугун куннинг иккинчи ярмида ниҳоясига етган мажлисга Ҳайъатнинг Тошкентлик аъзоларидан (партия Бош Котиби Васила Иноят ва бошқалар) ташқари Самарқанд (Холиқназар Ғаниев), Хоразм (Комилжон Жуманиёзов), Фарғона (Ҳамдам Сулаймон), Қашқадарё (Дайнов Ташанов) вилоятларидан сайланган партия Марказий кенгаши Ҳайъати аъзолари етиб келишган. Бухоро (Саидбурҳон Қодиров), Сурхондарё (Шавкат Турсунов), Наманган (Носир Зокир) ва Тошкент вилояти (Исомиддин Тўланов)дан йўлга чиққан партия фаоллари маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан тутиб қолинди. Шундай бўлса-да, улар мажлис ўтказилаётган ерга телефон орқали боғланишиб, мажлисда квориум бўлишини таъминлашди. Мажлис қатнашчилари билан телефон орқали мулоқотда бўлган партия раиси Абдураҳим Пўлат (АҚШ) ҳамда раис ўринбосари Исмоил Дадажон (Швеция) ўз фикрларини билдириб, йиғилишда феълан иштирок этишди.
Кун тартибидаги асосий масала - олдиндаги президентлик сайловларида фуқароларнинг ташаббус гуруҳлари орқали иштирок этиш муҳокама этилди. Партия раҳбариятининг шу пайтга қадар чиқишларида таъкидланаётганидек, расман рўйхатдан ўтмаган партия учун сайловларда иштирок этишга уринишнинг ягона қонуний ва самарали йўли ҳамда бирдан-бир имконияти - Сайловчиларнингг Ташаббускор Гуруҳлари (СТГ) тузиш ва улар орқали партиянинг номзодини олға суриш экани бугунги мажлисда ҳам қайд қилинди. Муҳокамалар чоғида СТГни ташкил этиш механизми ишлаб чиқилди ҳамда партия Марказий кенгаши Ҳайъатининг бу борадаги қарори қабул қилинди. Аввал эълон қилинганидек, “Бирлик” Партиясининг президентликка номзоди – партия лидери Абдураҳим Пўлат.
"Бирлик" Марказий Кенгаши Ҳайъатининг мажлисидан сўнг, сайловда бу партиянинг номзодини президентликка мустақил номзод сифатида кўрсатадиган Сайловчиларнинг Ташаббускор Гуруҳини ташкил этиш юзасидан Ташкилий қўмита мажлиси ҳам ўтказилди. Ташкилий қўмита раҳбарлигини "Бирлик" Партияси Марказий Кенгаши Ҳайъатининг аъзоси, партиянинг Тошкент шаҳар ташкилоти раиси Ҳайитбой Абдуллаев зиммасига олди. У вақти келганда ташкил этилажак СТГнинг ваколатли вакили (Ўзбекистон қонунларида шундай мантиқсиз ибора ишлатилган – "Ҳаракат") лавозимига ҳам тавсия этилади, Марказий Сайлов Комиссиясига расман мурожаат этади, мандат олади ҳамда гуруҳ мажлисини ўтказишга раҳбарлик қилади.
Бугунги Ташкилий қўмита мажлисида партиянинг 10 та вилоят бўлимларининг ҳар бирига СТГда қатнашиш учун 15 сентябргача 40 нафардан ортиқ сайловчининг рўйхатини тузиш вазифаси топширилди. Бу борада аввало ҳуқуқ ҳимоячилари, демократик мухолифат ва бошқа демократик руҳдаги гуруҳларнинг вакилларига таяниш лозимлиги қайд этилди. Сайлов кампанияси эълон қилинишига ҳали бир муддат вақт бўлишига қарамай мазкур кампанияга тайёргарликни кучайтириш чоралари кўрилиши лозимлиги урғуланди.
Ташкилий қўмита номидан тез кунларда Ўзбекистондаги ҳамма демократик кучларга мурожаат қилиб, Сайловчилар Ташуббускор Гуруҳини уюштириш ва унинг мажлисини ўтказишда ҳамкорликка чақиришга келишилди.
“Бирлик”нинг МК Ҳайъати мажлиси очиқча бўлмаса ҳам, етарлича жиддий босимлар остида ўтди, дейди мухбиримиз. Мажлис бўлаётган ҳудуд миршаб ва фуқаро кийимидаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан ўраб олиниб, кўплаб партия фаолларнинг келишига йўл берилмади. Жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячиси Бахтиёр Ҳамроевнинг таъкидлашича, Жиззахда ҳатто “Бирлик”ка алоқадор бўлмаган шахслар ҳам назоратга олинган.
13:00 - The Times считает, что ШОС становится реальным конкурентом НАТО
Учения Шанхайской организации сотрудничества и встречи глав государств-членов организации, первоначально воспринимаемые Западом с долей скептицизма, теперь вызывают все больше тревоги и поднимают вопрос, способна ли Россия и другие члены ШОС составить конкуренцию НАТО. Корреспондент британской газеты The Times Броунен Мэддокс отмечает, что антинатовское определение организации содержит зерно правды, и создание противовеса НАТО стало гораздо реальнее, чем год назад. Вчерашний саммит глав государств и присутствие на нем иранского президента по-настоящему напугало Запад. Как пишет газета, Запад должен серьезно обратить внимание на следующие вопросы: на обещание стран ШОС оказывать помощь Афганистану в борьбе с наркоторговлей; просьбу в адрес Киргизии выслать США с авиабазы в Бишкеке; предложение о создании энергетического клуба; роль Ирана в российско-американских переговорах о ПРО. Как отмечает корреспондент, главное, на что должны обратить внимание страны Запада, это энергоресурсы, так как военные учения служат «показным прикрытием». // «Газета.Ru»
11:30 - “Бирлик” Марказий Кенгаши Хайъатининг кенгайтирилган мажлиси бўлмоқда
Шу дақиқаларда Тошкентда “Бирлик” Партияси Марказий Кенгаши Ҳайъатининг вилоят ташкилотлари раислари билан кенгайтирилган мажлиси бўлмоқда. Кун тартибидаги асосий масала - бу йил бўладиган президент сайловида қатнашиш учун тайёргарчиликни бошлаш ва олиб бориладиган ишларнинг режаларини тузиш.
Мажлисда телефон орқали партия раиси Абдураҳим Пўлат иштирок этмоқда. У қилинадиган ишларнинг асосий нуқталари бўйича ўз фикрини билдирди, ҳозир муҳокамалар бошланди. Партия раисининг ўринбосарларидан Пўлат Охун Шаҳрихонда яқин қариндошиникидаги кутилмаган аза туфайли мажлисга келолмади.