22 September 2004
03:00 -
17:30 - Андижонда мониторинг ўтказилди
16:00 - Картошка хор бўлдими ёки дехкон мехнати?
- Сўмга нисбатан валюталарнинг давлат курси (21 сентябрь, сешанба маълумоти)
17:30 - Андижонда мониторинг ўтказилди
Шу йил 15 ва 16 сентябрь кунлари Андижон шахрининг икки жойида «Сайловларда кимга овоз берасиз?» мавзуида мониторинг ўтказилди. «Давра кенгаши»га аъзо бўлган Бирлик Халк Харакати Партияси (БХХП) ва инсон хукуклари ташкилотларининг вакиллари ташкил этган мониторинглар 15 сентябрда Андижон Давлат Тиббиёт институтининг клиникасига кириш даврозаси олдида ва 16 сентябрь куни Янги бозорининг шаркий дарвозасидан ўтиш жойида бўлди.
Мониторинг ташкилотчилари стол устига керакли хужжатларни ёзиб, тепа кисмига «Сиз сайловда кимга овоз берасиз?» деб ёзилган плакатларни илиб кўйишди. Сўровномага Ўзбекистонда мавжуд барча сиёсий партияларнинг рўйхати илова килинди.
Одамлар мониторинг ташкилотчилари мухолифат вакиллари эканлигини билганларидан сўнг, унга кизикиш ортди. Улар хужжатлар билан танишиб, ўз саволларга ўз муносабатларини билдиришди. Улардан маълум бўлдики, ахолининг аксарият кисми нафакат мухолифатда бўлган партияларнинг балки республикада рўйхатдан ўтган деб тан олинаётган партияларнинг бугунги фаолиятлари хакида хам умуман тушунчага эга эмас. Бунинг сабаби сўралганда, ахоли вакиллари «партиялар халк дарди билан ёнмаяпти» деб жавоб беришди.
Мониторингда иштирок этган зиёли ва тадбиркор табакасига мансуб ахоли вакиллари БХХПнинг рўйхатдан ўтмаётгани сабаблари билан кизикди. Партия хакида маълумотномалар билан танишган элликдан ортик эркак ва аёл партияга аъзо бўлиш истагини билдириб, ўша жойнинг ўзидаёк Адлия вазирлигига жўнатилган когозларга имзо кўйди.
2 соат давом этган мониторингни БХХПнинг Андижон вилоят раиси А.Орипов, Андижон туман раиси И.Холдоров, Ўзбекистон Инсон хукуклари жамияти нодавлат ташкилоти раиси Н.Азизов билан «Демократик ташаббуслар маркази» вилоят раиси Тиллахўжаевлар кузатиб бордилар.
16:00 - Картошка хор бўлдими ёки дехкон мехнати?
Республиканинг ижтимоий-иктисодий газетаси - "Qishloq hayoti"нинг 21 сентябрь сонида "Мавзу" рубрикаси остида "Картошка хор бўлди...ми?" деган макола босилган. "Картошка хор бўлди кабилидаги нолишлар шу кунлари тез-тез кулогимизга чалиниб коляпти, - деб ёзади газета мухбири Саид Рахмонов ва давом этади: - Чиндан хам, шундайми? Саволимизга аксарият дехконлар "Ха", деган кўйи бош чайкашди, ...бозорга тушинг, картошканинг сув текин бўлиб колганини кўрасиз", дея кўшиб кўйишди яна. Сув текин..."
Муаллиф "сув текин" ташбехини сал ўзгартириб, айни холда "сувдан-да текин" дейиш тўгрирок бўлишини таъкидлайди ва бундай хисоб-китоб килади: хозир 1 кг картошканинг нархи 100–150 сўм, нари борса 200 сўм, 1 стакан газли сувнинг бахоси 50 сўм, 1,5 литрли идишлардагиси 300–500 сўм; демак, чанкаган дехкон 2 стакан сув ичиш учун 1 кг, 1,5 литрли идишдаги сув учун 4–5 кг картошкасини пуллаши керак бўлади.
Макола муаллифи "мехнатига яраша даромад ололмаётган, ачинарлиси, эрта бахордан кунни тунга улаб, етиштирган картошкасини коки бахосига сотишга мажбур бўлаётган" дехкон кисматига рахми келади-ю, лекин чора топишга ожизлигини ошкор килади. Махсулотнинг бозоргир бўлишида рекламанинг ўрни катта эканини уктирган муаллиф "эхтимол, картошкани хам реклама килиш керакдир?!" деган кулгили таклифни олга суради.
Холис иктисодий тахлилларга кўра, аслида хамма бало Ўзбекистон хукуматида кишлок хўжалиги, шу жумладан дехконлар учун бозор иктисоди тамойилларига асосан ишлаб чикилган демократик иктисодий сиёсатнинг йўклигидадир.
Сўмга нисбатан валюталарнинг давлат курси
(21 сентябрь, сешанба маълумоти)
1 доллар ($) = 1038 сўм 29 тийин; 1 евро = 1263 сўм 18 тийин; 1 рубль = 35 сўм 53 тийин.
Ўзбекистондаги саррофлик (пул алмаштириш) шохобчаларида тижорат курси бўйича 1 долларни ўртача хисобда 1040 сўмга сотиш ва 1041 сўмга харид килиш, 1 еврони эса 1264 сўмга сотиш ва 1274 сўмга харид килиш мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения