02 March 2012
04:30 -
Сурияда воқеаларнинг ривожланиши Ливиядан фарқли бўлмоқда

Сурияда ҳам воқеалар шу йўналишда давом этаётгандек бўлди. Мухолифлар Хомс шаҳрини феълан қўлга олишди, аммо уни узоқ тутиб туришолмади. Кеча ашаддий жанглардан кейин Сурия армияси қўзағалончиларни Хомсдан сиқиб чиқарди. Бугун шаҳарнинг маркази тўла Башар Асад кучларининг қўлига ўтиши кутилмоқда.
Ўтган йили март ойида бошланган қўзғалондан кейин икки тарафдан 7,5 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Яъни, ростакам фуқаролар уруши бўлмоқда.
Араб давлатларининг ҳам кўпчлиги ҳозир Башар Асадни эмас, қўзғолончиларни қўллаб-қувватлашга бошлашганини ҳисобга олсак, охир-оқибат Сурияда қўзғалончилар ғалаба қозонса керак. Маълумки, қўшни Туркия ҳам улар тарафида.