02 March 2012
03:41 - Турк лирасига белги танланди
Бугун Туркия Марказий Банки бу мамлакатнинг пул бирлиги – Турк лирасининг расмий белгисини очиқлади.

Долларнинг - $, евронинг - € ва бошқа бир қатор давлатларнинг пуллари ўз белгиларига аввалдан эга эди. Энди улар қаторига зангори тўртбурчак ичида расми кўрсатилган Турк лирасининг белгиси ҳам қўшилди.

Бу белгини компютерда чиқариш учун махсус программа ҳам яратилибди. Бундай програмамани ўз компютерига юклаган одамлар уч бармоқ билан клавиатурадаги уч тугмани бараварига босиб, ўз матнларига Турк лирасининг белгисини қўя оладилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону