07 August 2007
03:00 -
22:30 - Тожикистонда уч юртдошимиз жосусликда айбланди - Туркманлар билан алоқаларни яхшилашга киришилди 21:30 - Ўзбекистонда Chevrolet автомабиллари чиқарила бошлайди - Автоуловлар рақамида давлат байроғи акс этади 20:30 -

22:30 - Тожикистонда уч юртдошимиз жосусликда айбланди
Тожикистоннинг Сўғд вилояти судида судья Марҳабо Турдиматова раислигидаги ҳайъат уч ўзбекистонлик фуқарога оид жиноят ишини кўриб чиқди. Юртдошларимиз Тўрабек Раззоқов, Оллоёр Алиев ҳамда Абдунаби Алиевлар мамлакатнинг муҳим стратегик объектлари ҳақида маълумотлар йиғиб, Ўзбекистонга етказишган эмиш. Юртдошларимизнинг бу "иши" суднинг 13 ва 14 йиллик қамоқ жазолари билан сийланди. Жосусларга кўмак берган маҳаллий фуқаро Абдунаби Абдусаматов эса Амнистия акти билан муқаррар жазодан қутулиб, суд залида озодликка чиқарилди.
Туркманлар билан алоқаларни яхшилашга киришилди
Куни кеча Президент Ислом Каримнинг Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги Жайрон посёлкасида Туркманистон Президенти Қурбангули Бердимуҳаммедов билан учрашиши ҳақида гап чиққанди. Мазкур норасмий учрашувнинг ўтказилгани ёки қолдирилгани хусусида на туркман матбуоти, на ўзбек нашрларида бирор гап йўқ. Аммо бу учрашувларга тайёргарлик кўрилгани, туман ҳудудидан ўтган йўллар тозаланиб, режимбошиларни кутишга тайёргарлик кўрилгани ҳақида аниқ маълумотлар бор, дейди мухбиримиз.
Бугун, 7 августда эса Қашқадарёда Туркман маданий марказининг таъсис этилгани хусусидаги хабарлар пайдо бўлди. Республика бўйича тўрт вилоят ва бир шаҳар бўлимлари мавжуд бўлган Туркманларнинг маданий маркази жонлангани айтилмоқда. Бундан бир неча кун илгари Ташқи ишлар вазири Владимир Норовнинг Ашхободга сафари ва маданий марказларнинг бирданига очилиб қолиши Ўзбек-Туркман муносабатларини илиқлаштиришга ҳаракат қилинаётганини билдиради.
21:30 - Ўзбекистонда Chevrolet автомабиллари чиқарила бошлайди
Эндиликда "Uz-Daewoo Auto" автозаводида АҚШнинг "General Motors" концерни етакчилигида Chevrolet Epica ва Chevrolet Captiva автомабиллари ишлаб чиқарила бошлайди, деб хабар беради маҳаллий матбуот. Президент Ислом Карим шу йилнинг майида "General Motors" раҳбариятини қабул қилгач, завод фаолиятини такомиллаштирига доир фармойиш чиқарган, унда бу ҳақда айтилганди.
Бироқ мазкур авотмабиллар нархи жуда юқори бўлиши кутилмоқда. Хусусан, Ислом Карим маҳаллий фермерлар билан учрашаркан: “...энди “Нексия” ва “Лассетти”дан зўр мошин чиқарамиз, оласизлар, бироз нархи қиммат” деганди. Бозорда оддий “Ласетти” автомабилининг нархи 30 миллион сўм (25 000 АҚШ доллари) эканини ҳисобга олсак, “бироз қиммат” автомабилга оддий ўзбекнинг кучи етмаслигини тушунамиз.
Автоуловлар рақамида давлат байроғи акс этади
“Эндиликда юртимизда фаолият кўрсатаётган идора ва ташкилотлар ҳамда фуқароларимизга тегишли автотранспорт воситаларида, аввало, давлатимиз рамзи — Ўзбекистон Республикаси байроғи акс этади” деди ИИВ йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бўлим бошлиғи Анвархўжа Сулаймонхўжаев. ИИВ мулозимининг изоҳига кўра, мазкур амалиёт миллий давлат рақами белгиларининг халқаро стандарт ва меъёрларга мослигини таъминлаш, уларни қалбакилаштириш ва ноқонуний фойдаланишдан ҳимоя қилиш мақсадида жорий қилинмоқда. Маҳаллий матбуотда пайдо бўлган маълумотларга кўра, барча автомабилларига бериладиган давлат рақамлари белгиларининг фони оқ рангда, чети ва рақам-ҳарфлари қора рангда бўлади. Чап томонда автомабилга тегишли ҳудуд коди ва республика миллий байроғи ҳамда UZ бирикмаси акс этади.
Фуқаролиги бўлмаган шахсларга тегишли автоулов ёки мамлакатимизда муваққат яшаётган шахсларнинг машиналарига сариқ рангда махсус давлат белгилари ажратилади. Яъни, уларда ҳозирги кундаги давлат белгилари деярли кўзга ташланмайдиган ўзгаришлар билан сақлаб қолинади. Умуман, дейди мухбиримиз, ИИВ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотида 25 хил давлат белгиси намуналари амалиётга татбиқ этилиши айтилган. Бироқ уларнинг барчасига изоҳ берилмагани қатор тушунмовчиликларни келтириб чиқармоқда. Хусусан, ИИВ ахборотида ҳар бир вилоятга хос коднинг ташкил этилиши, эски рақамларни янгилари билан алмаштириш муддатлари, давлат рақамларини акс эттирувчи металл қопламага оид аниқликлар етишмайди.
20:30 - "Tashkent Palace Hotel" меҳмонхонаси сотувга қўйилди
Бугун Республика Давлат мулки қўмитаси "Tashkent Palace Hotel" меҳмонхонасининг сотувга қўйилганини маълум қилди. Бошланғич нархи 30 миллион 616 минг АҚШ доллари сифатида баҳоланаётган мазкур меҳмонхона пойтахт марказида жойлашган. 1958 йилда “Тошкент” номи билан қад ростлаган меҳмонхона Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банкининг Ўзбекистонда ўтган йиллик саммити баҳонасида қайта таъмирланган. Алишер Навоий номидаги балет театри, Марказий Универмаг ва Мустақиллик майдони ўртасида жойлашган меҳмонхонага тўрт юлдузли тоифа берилган. 232 хонадан иборат мазкур отел нафақат Тошкентнинг, балки мамлакатимизнинг кўрки бўлиб келган.
20:00 - Россия выслала в Узбекистан эмиссара исламистской группировки
В результате совместных действий правоохранительных органов Башкирии и Пермского края за пределы России выдворен уроженец и гражданин Узбекистана Хаетджон Журабоев, по оперативным данным, являющийся эмиссаром одной из исламских экстремистских организаций, сообщила во вторник пресс-служба УФСБ России по Пермскому краю. По информации УФСБ, 17 июля Журабоев был этапирован в Уфу, откуда в тот же день авиатранспортом отправлен в Ташкент.
В сообщении УФСБ указывается, что, «посетив ряд исламских государств и пройдя соответствующую теоретическую подготовку в одном из мусульманских религиозных центров, Журабоев в качестве миссионера-проповедника прибыл в Россию. В 2005 году после неудачной попытки закрепиться в одном из исламских образовательных учреждений Казани, он приехал в Пермь, где временно получил работу на курсах по изучению основ ислама при Пермской соборной мечети».
По данным следствия, весной 2007 года Журабоев арендовал в Перми квартиру, на базе которой организовал религиозное обучение мусульманской молодежи, в основном из числа прибывших с ним иногородних мигрантов, с перспективой их дальнейшего направления на учебу в зарубежные религиозные центры. // «Интерфакс»