05 August 2007
03:00 -
8:30 - Афғонларнинг АҚШдаги телеканалида ўзбекча соат

Бир ҳафта илгари ишга тушган АҚШлик афғонларнинг Нур телеканали кечадан бошлаб бир соатлик ўзбекча эшиттиришлар бошлади. Ҳар шанба куни Вашингтон вақти билан кечқурун соат 8 дан 9 гача давом этадиган программанинг ташаббусчиси ва олиб борувчиси Фавзия Oрол Ҳабибий ҳам афғонистонлик ўзбек аёлларидан. Шубҳасиз, мард ва юрагида ўти бор аёлларидан.
Нур телеканалининг студияси Калифорнияда жойлашган, эшиттиришлар сателит орқали эфирга тарқатилади. Уни ҳозирча АҚШ ва Канададаликлар чаноқ антенналар орқали кўра оладилар, аммо тахминан 3 ойдан кейин уни бутун дунё кўриш имкониятига эга бўлади.
Бир соатлик ўзбекча программаларнинг ҳаражатларини қоплаш учун АҚШда яшаётган оддий афғонистонлик ўзбеклар спонсорлик қилганлар. Биз ўзбек программасининг банк ҳисобларини аниқлашга ва сайтимизда эълон қилишга ҳаракат қиламиз. Умид қиламизки, ҳамма ўзбеклар бу ишга бош қўшадилар.