28 February 2012
22:00 -
Тошкент Ахборот Технологиялари Университетига янги ректор тайинланди

Бу Университетнинг аввалги ректори Ҳаким Мухитдинов, эълон қилинган чалкаш хабарларга кўра, Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг Бош директори вазифасини ҳам бажариб келган. У шу кунларда Ўзбекистон Президентининг фан, таълим ва маданият масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Эслатиб ўтиш керакки, Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Тошкент Алоқа Институти номи остида 1995 йили СССР Алоқа вазирлигининг таркибида тузилган бўлиб, тўғридан-тўғри Москвага бўйсунарди. У 2002 йили ҳозирги номини олган.