25 February 2012
23:34 -
“Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонун фуқаролик жамиятини жиловлашга қаратилган
Президент Ислом Каримов томонидан илгари сурилган мамлакатда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси доирасида “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги янги қонун лойиҳаси жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди. Айни кунларда қонун лойиҳаси муҳокамаси борасида турли доираларда олиб борилаётган кампания оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда.
Қонун жамиятдаги турли ижтимоий қатламлар, ноҳукумат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа субъектлари орасидаги муносабатларини тартибга солиши керак.
Расмийларга кўра, 27 та моддадан иборат қонун лойиҳаси жаҳон андозалари ва сўнгги тажрибалар асосида ишлаб чиқилган. У мамлакатда фуқаролик жамияти шаклланишида асосий роль ўйновчи ҳужжатларидан бири бўлиб, демократик жамият барпо этишнинг ҳуқуқий негизларини мустаҳкамлайди. Яъни, жамият ривожланишида ижтимоий шериклик муносабатларининг субъектлари бўлган ноҳукумат ташкилотлари, сиёсий партиялар, ўз-ўзини бошқариш органлари, давлат ҳокимияти идоралари ва жамиятнинг бошқа институтлари манфаатларини кафолатлайди.
Қонун лойиҳасининг 16-моддасига кўра, ижтимоий шериклик бўйича Республика Комиссияси тузилади ва унинг таркибига ижтимоий шериклик субъектлари бўлган ноҳукумат ташкилотлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ва Ўзбекистон Бош вазири, унинг ўринбосарлари даражасидаги шахслар киритилади. Яъни, ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишда давлат ва нодавлат сектори вакиллари бир ёқадан бош чиқаради.
“Бир қарашда, фуқаролик жамияти вакилларини давлатнинг ижтимоий лойиҳаларини амалга оширишга жалб қилиш яхши ташаббус, дейди унинг муҳокамаларида иштирок этаётган “Эзгулик” жамияти фаоли Абдураҳмон Ташанов. Аммо, қонун лойиҳаси ҳар қандай ижтимоий шерикчилик муносабатларини ҳукумат тарафидан назорат қилинишига ҳуқуқий асос беради. Демак, шу орқали ҳукуматнинг ижтимоий соҳадаги мавқеи яна-да мустаҳкамланади. Бу демократик принцирпларга зид нарсадир. Фикримча, бу ислоҳотлардан кўзланган мақсад фуқаролик жамияти институтларининг жиловини тутиб туришга интилишдир.”