25 February 2012
22:56 -
Қамоқхонадаги таниқли собиқ банкир Рустам Усмоновга яна муддат қўшиб берилди
Бир қатор оммавий ахборот воситалари “Жаслиқ” лагерида сақланаётган таниқли тадбиркор Рустам Усмоновнинг жазо муддати беш йилга узайтирилгани ҳақида хабар қилмоқда. 1998 йили Андижон вилояти суди ҳукми билан 14 йилга озодликдан маҳрум қилинган “Рустамбанк”нинг эгаси Қирғизистон фуқароси бўлиб, унинг жазо муддати Нукус шаҳар суди қарори билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 221-моддаси (Жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик) асосида узайтрилган эмиш.
Дастлабки ҳукм бўйича берилган муддат шу 14 февралда битиши ва Рустам Усмонов озодликка чиқиши керак эди.
Дастлабки ҳукм бўйича берилган муддат шу 14 февралда битиши ва Рустам Усмонов озодликка чиқиши керак эди.