19 February 2012
06:14 -
Россия президентлигига номзодлардан Михаил Прохоров Марказий Осиё билан чегараларни ёпишни таклиф қилди
18 февралда сайловолди кампанияси доирасида Екатеренбург шаҳрига келган Россия президентлигига номзодлардан бири Михаил Прохоров наркотиклар йўлини тўсиш мақсадида Марказий Осиё билан чегараларни ёпишни таклиф қилди. “Нима учун ҳозиргача чегараларни ёпишмаяпти? Чунки бу ерда кимларнингдир манфаати бор. Наркоток ташувчиларни ким ҳимоя қилаётганини билмайсизми? Табиий, погон таққан одамлар”, деди у ўз ўз сўзларини янада таъсирчан қилиш учун.
Маълумки, дейди бу ҳақда хабар берган” РИА “Новости”, Михаил Прохоровнинг сафдошларидан бири - “Наркотикларсиз шаҳар” фондининг раҳбари Евгений Ройзмандир. Шу сабабли Прохоровнинг кутилмаган баёноти ўша дўстининг таъсирида қилинганига шубҳа йўқ.
Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон билан чегараларнинг ёпилиши Россияга кетаётган наркотрафикни тўхтата олмаслиги аниқ, дейди мухбиримиз. Аммо, шундай қилинса, Ўзбекистонда жараёнлар бошқа йўналишга тушиб кетишига ҳам шубҳа йўқ. Юз минглаб ишсиз ўзбеклар, Россияга кетиш ўрнига, Ўзбекистоннинг кўча ва майдонларга чиқишса, ҳозироқ сўнги кўриниб қолган режимнинг битиши яна-да тезлашади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения