17 February 2012
22:05 -
Рэп-поп бўйича машҳур бўлган хонандамиз Шохруҳхоннинг иши Санкт-Петербург прокуратурасида кўрилиши мумкин
Бунга шу йилнинг 14 февраль – Авлиё Валентин кун муносабати билан Санкт-Петербургда ўтказилиши мўлжалланган унинг концертини ўтказилмагани сабаб бўлган. Бир неча кун Санкт-Петербургда реклама қилинган, ҳатто чипталар сотилганига қарамай хонандага ҳомийлик қилаётган шахсларнинг фирибгарлиги туфайли концерт тўхтатилган.
Шу муносабат билан ҳодиса юзасидан Санкт-Петербург прокуратураси ҳозирда суриштирув ишларини олиб бормоқда. Концерт тўхтатилиши билан боғлиқ жараёнларда хонанда Шоҳруҳхон айбдор деб топилса, унга нисбатан иш қўзғатилади. Чипта олган мухлисларга пуллари қайтарилади.