17 February 2012
19:39 -
Ўзбекистонда умумий маҳсулотнинг 82,5% нодавлат секторда ишлаб чиқарилар эмиш, Совет замонида ҳам шундай эди
Шу кунларда расман эълон қилинган статистик маълумотларга кўра, 2011 йили Ўзбекистон Ялпи Ички Маҳсулотининг 82,5 фоизи нодавлат секторда, демак, хусусий секторда ишлаб чиқарилган эмиш.
Ҳозир Ўзбекистонда расман рўйхатга олинган корхоналарнинг 92,5 фоизида мулкчиликнинг нодавлат формаси амалда бўлиб, уларнинг 50,8 фоизи фермер ва деҳқон хўжаликлари, 20,6 фоизи хусусий корхоналар, 0,9 фоизи чет эл капитали иштирокидаги корхоналар, 20,2 фоизи – бошқа турли корхоналар эмиш.
Бу ифодаларда “эмиш” сўзини ишлатишимиз тасодифий эмас. Чунки, бу рақамлардан фақатгина чет эл капитали иштирокидаги корхоналар фоизи 0,9 эканлигига ишониш мумкиндир, қолган рақамлар жиддий шубҳа уйғотишининг сабаби қуйидагича.
Фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда хусусий корхоналарнинг расмий қоғозлардаги фоизи Статиситика Қўмитаси айтаётгандек бўлиши мумкин. Лекин, уларни нодавлат сектори деб ҳисоблаш қанчалик тўғри? Масалан, пахта етиштираётган хўжаликлар ўз маҳсулотларини бозорда ўзлари сотоладиларми? Йўқ. Жуда арзон нархга давлатга топширишга мажбурлар. Улар истаслар пахта ўрнига бошқа нарса экишга ҳақлари борлигига ҳам ҳеч ким ишонмайди. Демак, совет замонидаги колхозларга нисбатан эркинлик даражаси ортган бўлса ҳам, уларни ҳақиқий нодавлат сектори деб бўлмайди.
Ўзбекистон эскидан аграр давлат бўлгани, колхозлар давлатники эмас, колхоз аъзолариники ҳисоблангани сабабли, Совет замонида ҳам бизда маҳсулотнинг асосий қисми нодавлат секторда ишлаб чиқарилади, деб масхарабозлик қилиш мумкин эди. Лекин Совет замонида ҳам қилинмаган масхарабозлик мустақил Ўзбекистонда қилинаётгани ачиқ ҳақиқатдир.
Мамалакатни бошқаришда ўта муҳим роль ўйнаши керак бўлган мавжуд сиёсий партияларнинг ҳаммаси амалда ҳокимиянинг қўғирчоғи бўлган Ўзбекистонда, 20,6 фоиз хусусий корхона ва 20,2 фоиз бошқа турли корхоналарнинг ҳукуматдан қанчалик мустақил эканлиги ҳам катта шубҳа остида. Фараз қилиш мумкинки, уларнинг асосий қисми ҳали ҳам феълан давлатники. Вазият шундай давом этар экан, Ўзбекистон иқтисодининг жиддий шаклда ўсишини кутиш мумкин эмас.
Шу сабаб билан бошқа бир воқеани эслатмоқчимиз. Бу воқеа “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг хотираларида тилга олинган.
Бундан 10 йилча аввал бир нотаниш одам АҚШда – пойтахт Вашингтон яқинида яшаётган Абдураҳим Пўлатга телефон қилиб, АҚШ ҳукуматига таъсир этиш кучи катта бўлган Атлантик Кенгаш номли ташкилотда Ўзбекистоннинг элчиси Содиқ Сафаев доклад қилишини билдирди ва у ерга боришни маслаҳат берди. Абдураҳим Пўлат “Сиз кимсиз ўзи, нима учун менга буни билдирмоқдасиз?” саволига “Кимлигимнинг фарқи йўқ, аммо, ишонаманки, Сизга у мажлис фойдали бўлади” жавобидан бошқа нарса ололмади.
Хуллас, ўша мажлисга бордим ва Содиқ Сафаевнинг “Ўзбекистон коммунистик иқтисоддан қутилди, энди умумий маҳсулотнинг асосий қисми нодавлат секторда ишлаб чиқарилади, колхозлар йўқ қилинди” каби бир қатор лофларидан кейин қисқа нутқ сўзлаб, Совет замонида ҳам бизда асосий маҳсулот колхозлардан етиштирилганини, демак, ўша пайтдаёқ ассосий маҳсулот нодавлат секторида ишлаб чиқарилишини истеҳзо билан гапирдим ва қуйидаги сўзларни қўшдим, дейди Абдураҳим Пўлат. Бизда бирдан-бир ўзгариш - колхоз, яъни “коллективние хозяйство” ўрнига “жамоа хўжалиги” сўзларининг ишлатилаётганидир. Аммо, лотинча “коллектив” ўрнига арабча “жамоа” ишлатилаётгани, русча “хозяйство” сўзи аслида ўзбекча “хўжалик” сўзидан келиб чиққанини ҳисобга олсак, ҳеч нарса ўзгармади, деганимдан кейин кўтарилган кулги қаршисида элчимиз бир қоп бир нарса бўлиб қолганини тушуниш қийин эмас.
Содиқ Сафаевнинг тезда элчиликдан чақириб олиниши айнан шу шармандалликнинг натижаси, деб ўйлайман. Кейинчалик шуни ҳам тушундимки, менга ўша мажлис ҳақида хабар берган одам - элчихонанинг элчига шахсий душман бўлган ходими бўлган. У мен элчини шундай шарманда қила олишим ва унинг кетиши учун замин тайёрлашимни тушунадиган савияда бўлгани учун “офарин” дейиш керак.
Мен аввалги хотираларимда менга бир турк телефон қилди, деб ёзганман. Мақсадим, ўша ўзбекни таҳлика остига қўйдирмаслик эди. Унинг кимлигини ҳали ҳам билмайман.