24 July 2007
03:00 -
22:00 - Ислом Карим давлат активларини хусусийлаштирмоқчи - Порахўр судья устидан маҳкама бошланди - Одамнинг қадри бўлмаган юртда тошбақага йўл бўлсин 17:30 - Туркияда ҳали сайлов натижалари расман эълон қилинма

22:00 - Ислом Карим давлат активларини хусусийлаштирмоқчи
Бугунги газеталарда эълон қилинган Президент Ислом Каримнинг “2007-10 йилларда хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ва хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрида”ги Қарорига мувофиқ сўнгги уч йил давомида бир қанча корхоналарнинг давлат активлари хусусийлаштирилади. Давлат тендер комиссияси томонидан амалга ошириладиган мазкур ислоҳот мамлакат иқтисодиётида мулкчиликнинг ролини ошириш, технологияларни модернизациялаш ҳамда хорижий иенвестицияларни жалб қилиш билан изоҳланган.
Сотувга қўйиладиган ҳамда янгиланган дастур орқали фаолият олиб борилиши кўзда тутилаётган корхоналар орасида Ўзбекистон металлургия комбинати, Ўзбекистон ҳаво йўллари, Uz-Daewoo Auto ҳамда Қўнғирот сода заводи сингари гигант корхоналар ҳам мавжуд. Бироқ, дейди мухбиримиз, коррупция ботқоғига ботган Ўзбекистонда мазкур ислоҳотнинг самара беришига шубҳа бор. Боиси давлат активлари яна талон-тарож қилинади, хусусийлаштиришда қонунбузарликларга кенг йўл очилади.
Порахўр судья устидан маҳкама бошланди
Бугун, 24 июлда жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди судьяси Зафар Маликов раислигида анчайин жиддий суд жараёнлари бошланди. Қора курсида жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди судьяси Абдуворис Исмоилов ўтирибди. Абдуворис (ёши 34 да) сўнгги икки йил давомида Мирзо Улуғбек тумани судида судья бўлиб ишлаган ва шу йилнинг март ойида икки минг АҚШ доллари миқдорида Ишметов исмли кишидан пора талаб қилганида ҳибсга олинган. Сўнгра гаров пули эвазига озодликка чиқарилиб, Тошкент шаҳар прокурори Валиевнинг санкцияси асосида шу йил 26 июнда қайта қамоққа олинган.
Абдуворис Исмоиловнинг амакиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Собир Исмоилов бўлиб, бу одам собиқ Ички ишлар вазири Зокир Алматовнинг қудаси. Тошкентнинг олди бойларидан. Аммо Абдуворисни ҳибсга олишда шахсан Каримовдан рухсат олингани боис (иш матриалларида Президентнинг судьяни лавозимидан олиш ҳақида кўрсатмаси бор) ишга очиқча дахл қилолмаяпти. Собиқ судьяга нисбатан ЖКнинг 205-моддаси (Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) ҳамда 210-моддаси (Пора олиш) сингари айбловлар илгари сурилган.
Суд мажлисида иштирок этаётган мухбиримизнинг таъкидлашича, судда ҳуқуқ ҳимоячиси Шоира Содиқбекова даъвогар сифатида иштирок этмоқда. Абдуворис 2005 йилда Тошкент шаҳар Учтепа туманида суд ижрочиси бўлиб ишлаган даврда ҳам қатор жиноятлар содир этиб, ҳуқуқ ҳимоячисини калтаклаган. Мол-мулкини ноқонуний тарзда мусодара этиб, босқинчилик уюштирган.
Бироқ суддаги асосий даъвогар фуқаро Ишметов ҳали маҳкамага чақирилгани йўқ. Фуқаро ва судья ўртасида пора олишда воситачилик қилган ва судьяни ушлаб берган адвокат Бахтиёр Раҳимовнинг устидан ҳам жиноят иши қўзғатилган. Асосий гувоҳни йўқотиш ва коррупцион занжирнинг узилишида хизмат қилган адвокат бошқа бир сабаб билан жавобгарликка тортилган. Аммо маҳкама жараёнига Абдуворисдан жабр кўрган бир неча шахслар келиб, судда жабрланувчи сифатида иштирок этишни талаб қилишяпти.
Одамнинг қадри бўлмаган юртда тошбақага йўл бўлсин
Бугун "Kazakhstan Today" ахборот ширкати тарқатган маълумотга кўра, икки қоп ва икки сумкага 540 дона чўл тошбақасини ортмоқлаб йўлга тушган ўзбек тужжори қўлга олинган. Қозоқ полицияси шу пайтга қадар 1000 га яқин тошбақа, 710 тўтиқуш, 100 канарейка, 5 дона товус ҳамда 16 каптарни ушлаб қолишга муваффақ бўлгани ёзилади ширкат маълумотида. Мазкур жониворлар Ўзбекистондан Қозоғистон орқали Россия ва Европа давлатларига олиб чиқиб кетилиши кўзланган. Марказий Осиё ҳудуди, айниқса, Ўзбекистонда текин бўлган бу жониворлар бизнеси ривожланиб бормоқда.
Осиё ва Европа мамлакатлари, Яқин Шарқ давлатларида ўз танасини сотиб кун кўраётган ўзбек аёллари ҳақида пайдар-пай маълумотлар келиб турганида бундай бизнеснинг ривожланиши табиийдек кўринади. Албатта, жониворлар “экпорт”и муаммосини сиёсат, иқтисодий инқироз ҳамда қашшоқликдан изламоқ зарур, дейди мухбиримиз.
17:30 - Туркияда ҳали сайлов натижалари расман эълон қилинмади, аммо ҳамма нарса маълум
Туркиянинг Марказий Сайлов Комиссияси якшанба куни бўлиб ўтган парламент сайловларининг расмий натижаларини бир ҳафта ичида эълон қилиши кутилмоқда. Аммо, натижалар норасмий шаклда ҳаммага маълум бўлиб бўлди.
Турк матбуотининг билдиришича, Туркия Буюк Миллат Мажлисига 3 партия кирди. Бу кунгача ҳокимиятда бўлган Адолат ва Тараққиёт Партияси янги парламентда 341, Жумҳурият Халқ Партияси 112, Миллиётчи Ҳаракат Партияси 71 ўринга эга бўлади. Мустақил депутатлар сони 26.
Рамий натижалар эълон қилинмаган бўлса ҳам, кеча Бош вазир Ражаб Тойиб Эрдўғон мамлакат президенти Аҳмет Сезар билан учрашиб, ўз ҳукуматининг истеъфосини топширди. Табиий, президент истеъфони қабул қилди ва янги ҳукумат тузишни яна Ражаб Эрдўғонга топширди. Бу ишнинг Марказий Сайлов Комиссияси томонидан сайлов натижалари расман эълон қилинмасдан аввал қилиниши қизиқ туюлса керак.
Яна шу нарса маълум бўлдики, кеча Ражаб Эрдўғоннинг ўзи парламентда мухолифатчилик қилиши аниқ бўлган Жумҳурият Халқ Партияси раиси Дениз Байкал ва Миллиётчи Ҳаракат Партияси раиси Давлат Боғчалига телефон қилган. У Дениз Байкал билан гаплашган, аммо Давлат Боғчалини тополмаган. Давлат Боғчали кейинчалик ҳам унга жавоб телефони қилмаган. Бу воқеа кўпроқ диний қадриятларга асосланувчи Адолат ва Тараққиёт Партияси билан кўпроқ миллий қадриятларга таянувчи Миллиётчи Ҳаракат Партияси ўртасида парламентда ашаддий жанг бўлишини кўрсатувчи фактор бўлиши мумкин.
15:30 - Хоин 53-54-чилар ўзлари бошлаган курашдан шармандаларча қочишга бошладилар
Авалги хабарларимиздан маълумки, бир маҳаллар ўзбек демократларини коммунистик режимга сотиш эвазига сиёсат бошлаган “Эрк” партиясининг 53-54-чилар фракцияси ўзнинг Эркинюрт сайтида (www.erkinyurt.org) мавжуд партияларнинг рейтингини аниқлаш бўйича сўровнома очган, бу сайтга кўп одам кирмаслигидан фойдаланиб, сўровнома натижаларини сохталаштирган ва бу фракцияга мингдан ортиқ одам овоз бергандек қилиб кўрсатишга ҳаракат қилганди.
Бундан хабар топган “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат “бу хоинларга овоз берадиган мингдан ортиқ аҳмоқ ўзбек бўлиши мумкинлигига ишонмайман” қабилида сўзлар айтгач, сайтимиз маъмурияти шу йил 2 июлда ҳаммани ўша сайтга киришга ва ҳақиқий аҳволни аниқлаш учун овоз беришга чақирди. Шундан кейин сўровнома натижалари тезлик билан “Бирлик” фойдасига ўзгарабошлади. 2 июлдан бошлаб бугунга қадар бўлган овоз беришнинг натижалари қуйидагича бўлди (2 июлгача бўлган сохта рақамлар ноллаштирилган ва инобатга олинмаган).
Эркинюрт сайтининг бош саҳифаси бўлмиш русча саҳифадаги сўровнома бўйича:
………………………..2 июль…4 июль…6 июль...10 июль....16 июль…19 июль…24 июль
За Партию Адолат……0…………1……….1…………1………...1………….1……….....1
За Партию Эрк………..0…………..7……….15………28……....32……….....34………..41
За ХДП..………………..0…………4……….7…….……7...………7………....7………......7
За Бирлик……..………0……….590……..1125……1502……..1798…….1973……..2215
Нет дела……… .……..0…………1……….1………….1………..3………….3………......3
Кўриниб турибдики, охирги 22 кун ичида “Бирлик” учун 2215 овоз берилган бўлса, “Эрк”нинг 53-54-чилари учун 41 тагина овоз берилган. Абдураҳим Пўлатнинг “бу хоинлар учун овоз берадиган минглаб аҳмоқ ўзбеклар борлигига ишонмайман” қабилидаги сўзлари ҳақиқатга асослангани кўриниб турибди.
Бу каби сўровнома ўтказиш принципларини мутлақо билмайдиган ва тушунмайдиган 53-54-чилар
ўз сайтларининг ўзбекча саҳифасида русчасидагидан айри сўровнома қилишган. У ерда ҳам натижа “Бирлик” фойдасига:
……………………………...2 июль….19 июль….24 июль
Эрк партияси………………....0…………6………..13
Адолат партияси…………….0…………0…………0
Озод деҳқонлар партияси…0…………..0……….0
Бирлик партияси…………….0……….464………705
Мавжуд тузум………………...0…………0………..0
Ҳеч кимга………………….....0………….0………..0
Фарқи йўқ…………………......0………....0………..0
Бу сўровномада 53-54-чиларга 13 овоз, “Бирлик”га эса 705 овоз берилган. Яъни ҳам русча саҳифа ҳам ўзбекча саҳифадаги сўровнома “Бирлик”нинг рейтинги “Эрк”нинг 53-54-чиларидан 54 марта юқори эканлигини кўрсатмоқда.
Ва ниҳоят хоинларнинг асаблари бу шармандали аҳволга чидай олмади.Улар бугун русча саҳифаларидаги сўровноманини сайтдан олиб ташлашди. Яқин орада ўзбекча саҳифадаги сўровномани ҳам шундай кун кутаётгани аниқ.
Нима бўлса ҳам, 53-54-чилар ўз афт-башараларини чиройлироқ қилиб кўрсатиш учун бошлаган ишларида ўзлари шарманда бўлдилар, уларнинг “Бирлик” билан ҳеч бир соҳада мусобақа қилиш қудратлари йўқ эканлиги яна бир марта исбот бўлди.
Бизнинг сайт маъмурияти чақириқларга қулоқ солиб, Эркинюртдаги сўровномаларда қатнашган ва “хоинларга овоз берадиган аҳмоқ ўзбеклар йўқлигини” исботлашга ёрдам берган ҳамма ўқувчиларимизга миннатдорчилик билдирамиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения