21 July 2007
03:00 -
8:30 - “Бирлик” фаоллари Европа Иттифоқидан Ўзбекистонга босимларни кучайтиришни талаб қилишмоқчи

“Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Исмоил Дадажон бошчилигидаги бир гуруҳ партия фаоллари Брюсселга келиб, 24-26 июль кунлари Евпропарламент ва Европа Иттифоқининг ижроия органлари маъсуллари билан учрашиш ҳамда Европа Иттифоқининг Ўзбекистгон билан алоқаларига боғлиқ бир қатор сиёсий талаблар билан пикет ўтказиш учун тайёргарлик кўрмоқда. Ҳозир Европа Иттифоқи расмийлари билан учрашув вақтларини белгилаш бўйича мулоқотлар олиб борилмоқда.
Учрашувлар ва пикет давомида Ўзбекистон режимининг антидемократик сиёсати ва инсон ҳуқуқларининг оммавий равишда топталишига боғлиқ умумий масалаларни кўтариш билан бир қаторда, Европа Иттифоқидан Ўзбекистон ҳукуматига қуйидаги конкрет масалаларда босим ўтказиш талаб қилинади:
- Муҳим сайловлар арафасида “Бирлик” лидерларидан Пўлат Охуннинг сиёсий фаолиятини чеклаш учун қилинаётган урунишларга барҳам бериш, хусусан, унинг мамлакат ичкарисида ва ташқарисида юриш ҳаққини паймол қилишни тўхтатиб, паспортини зудлик билан янгилаб бериш.
- Мухолифат партияларини, биринчи навбатда, ҳамма керакли ҳужжатларини Адлия вазирлигига топширган “Бирлик” Партиясини рўйхатдан ўтказиш.
- Мухолифатдаги партияларга бу йил бўладиган президент сайловида иштирок этиш учун қонуний имкониятлар яратиб бериш.
- Сиёсий ва ҳуқуқ ҳимоячиси сифатидаги фаолияти сабабли қамалганларларни дарҳол озод этиш.
Европа Иттифоқи расмийларига Ўзбекистондаги сиёсий маҳбусларнинг рўйхати ҳам топширилади. Бу рўйхатда хусусан қуйидаги исмлар бор: Мамадали Маҳмудов, Мурод Жўраев, Сайиджаҳон Зайнобиддинов, Дилмурад Муҳиддинов, Санжар Умаров, Мўътабар Тожибоева ва бошқалар.