20 July 2007
03:00 -
20:30 - “Буюк ўзбек йўли”да поезд қатнай бошлайди - Янги элчи муносабатларни илиқлаштира оладими? - Қозоғистон Бош вазири мамлактимизга келади
20:30 - “Буюк ўзбек йўли”да поезд қатнай бошлайди

Бугун “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик жамияти янги қурилаётган Тошғузор - Бойсун - Қумқўрғон темир йўлида поезд қатнови қисман шу йил сентябрдан амалга оширилажагини маълум қилди. Юртимизнинг жануби билан боғловчи бу йўл Туркманистонни четлаб, фақатгина мамлакатимиз ичидан ўтади. Дастлаб юк поездлари қатнови йўлга қўйиладиган мазкур темир йўлнинг асосий қисмидаги кўприклар япон ширкатлари томонидан кўтарилмоқда. Улар келгуси йили ишга тушиб, қатнов тўлиқ амалга оширила бошлайди.

Маҳаллий матбуотда “Буюк ўзбек йўли” деб аталаётган бу гигант қурилишни шубҳасиз мамлакат диктаторининг васвасаси дейиш мумкин. Боиси шу пайтга қадар Туркманистон ҳудуди орқали ўтган темир излар қўшнилар билан муносабатлар совугачгина ёмонга чиқди. Аслида эски ўзанлар қолиб, эшикни ҳовлининг ичкарисидан очиш чегаралар олиб ташланаётган замонавий дунёда ўзига хос изоляциядир. Гарчанд маҳаллий экспертлар мамлакат ичидан ўтган мазкур темир изларнинг аҳамиятини юксак баҳолаётган, келажакда йирик мамлакатлараро магистиралга айланишини айтаётган бўлса-да, пўлат излари ўтган географик ҳудуд кишининг ҳушини бошдан учиради. Уни қуришга сарфланаётган куч ва меҳнат эса золим подшолар замонида сарой манфаати учун текин ишлатилган мардикорларни эсга солади.

Янги элчи муносабатларни илиқлаштира оладими?

Европа Иттифоқи қошидаги Ўзбекистон Республикаси дипломатик миссияси раҳбари этиб тайинланган Исан Мустафоев бугун Иттифоқнинг Президенти Жозе Мануэл Дура Боррозога ишонч ёрлиғини топширди. Маросимда Ўзбекистон - Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатлар, яқин келажакдаги ўзаро борди-келдиларга оид масалалар муҳокама қилинди. Ишонч ёрлиғини топшириш маросимларидаги ўзаро суҳбатлар одоб ва дипломатия доирасида бўлса-да, суҳбат давомида Андижон қатлиоми туфайли эълон қилинган санкциялар масаласи кўтарилди.

Ўзбекистон ҳукумати ахборот хизматларининг ёзишича, Европалик мутасаддиларидан бири Европа Иттифоқи гарчанд шу йил май ойида санкциялар муддатини узайтирган бўлса-да, бу санцияларни тез орада истисно тарзида бекор қилиши ҳам мумкинлигини айтган эмиш. Бу албатта Иттифоқнинг бундан кейинги позициялари, босқичма-босқич амалга оширилаётган икки тарафлама муносабатларга боғлиқ экан. Хусусан, ҳукумат ахборот манбалари Иттифоқ ва мамлакатимиз Парламентлари ўртасида апрель ойида ўтган қўмиталарнинг 6-мажлиси(!?)га эътибор қаратганлар.

Қозоғистон Бош вазири мамлактимизга келади

Қозоқ матбуотида пайдо бўлган маълумотларга қараганда, яна 6 кундан сўнг мамлактимизга Қозоғистон ҳукумати раҳбари Карим Масимов бошчилигидаги мазкур давлат делегацияси ташриф буюради. Дастлабки даракларда меҳмон Қозоғистоннинг абадий раҳбари Нурсултон Назарбой ва ўзимизнинг Ислом Карим иштирокида ташкил этилган Давлатлараро мувофиқлаштирувчи кенгашнинг мажлисида иштирок этиш учун келмоқда. Шунингдек, Қозоғистон ҳукумати раҳбари маҳаллий раҳбарлар билан муқаддам келишилган битимларни амалга ошириш ва савдо-иқтисодий алоқларни кучайтиришни ҳам режалаштирган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону