08 February 2012
00:42 - Республика суд-тиббий экспертиза марказида ДНК базаси ташкил этилади
Бугун қатор оммавий ахборот воситаларига интервью берган Республика суд-тиббий экспертиза маркази раҳбари Саттор Отахўжаев мамлакат миқёсида шахсларнинг ДНК хулосалари базаси ташкил этишга, фуқароларнинг ўзига хос генетик паспортини яратишга киришилаётганини таъкидлаган. Ўтган йилнинг ўзида 24 000 марта бундай текширувлар ўтказган марказ айни кунда бундай таҳлиллар заҳираси (базаси) яратиш эҳтиёжи пайдо бўлаётгани ҳақида гапирмоқда. Дунё тажрибасида муҳим роль ўйнайдиган бу каби одам гени заҳираларидан, айниқса жиноятчиликни бартараф этиш, хавфсизлик ва бошқа мақсадларда фойдаланилади.

Ўзбекистоннинг фуқаролик паспортларида биометрик маълумотларнинг пайдо бўлиши ҳам бу борадаги ҳечдан кўра кеч амалга оширилаётган ислоҳотлардан биридир, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону