07 February 2012
23:28 -
“Террор отдел”дагилар қутурди, судья эса шунчаки қўғирчоқ... (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи №3, 6.02.2012)
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бешқўрғон 1-тор кўча 14-уйда яшовчи фуқаро Зуҳра Жўраева ана шу фикрни ифодаловчи ариза билан келди. 2011 йилнинг 18 ноябрида бошига оғир мусибат тушиб, шафқатсиз қотиллик туфайли 22 ёшли ҳомиладор қизи Шоҳида, неваралари - 1 яшар Сумайл ва 8 ёшли Марзиялардан ажралган она учун мусибатлар олдинда турган экан. Шу кунларда аяни Тошкент шаҳар ИИББ, Ички ишлар вазирлигининг терроризмга қарши кураш бўлими зўровон терговчилари таъқиб қилмоқда. Миршаблар таъбирича, Зуҳра опа хонадони - чириган оила, улар муқаррар қамалиши лозим...
Ўтган йилнинг ноябрида юз берган Чилонзордаги бу мудҳиш қотиллик борасида оммавий ахборот воситаларида кўп ёзилди. Диндорлар хонадонидаги маъшум қотиллик куппа-кундузи содир этилган, ҳомиладор аёл, мурғак гўдак ва ёш қизалоқ шафқатсиз чавақланган. Бироқ ҳодиса сабаблари ҳамон қоронғу. Ана шу жиноят очилмаётгани сари терговни олиб бораётган миршаблар ғазаб отига минмоқда. Касбий профессионал фаолиятига лаёқатсиз, услуби зўровонлик бўлган терговчилар жиноятни очиш ўрнига хонадон вакилларини сиқувга олмоқда.
Марҳуманинг акаси Абдуманноп қотиллик юз берган кундан бери қамоқда: миршаблар уни қотилликда гумон қилолмагани боис маъмурий чоралар билан қонунга хилоф равишда ушлаб туришибди. Суд шу пайтгача 4 та сохта қарорни қонунлаштириб берди. Зуҳра Жўраеванинг тахминича, тергов қотилликни диний радикализм йўналишига буришга уринмоқда. Терговда янги, аммо хавфли версия туғилди: гўё, марҳума радикал оқимларнинг байтул молига хиёнат қилгани сабабли шафқатсизлик нишони бўлган. Бу ерда икки қуён урилади: ҳам қотиллик, ҳам диний экстремизм!
Марҳуманинг акаси - Абдуманноп Жўраев, диний экстремизм билан жазо муддатини ўтаган. Кейинги ака - Абдували, почча Аҳрорлар ҳам жазо муддатини ўтамоқда. Миршаблар учун бундан зўр “имконият”, бундан гўзал “гулдаста” борми?! Бугун “Эзгулик”ка келган хонадон соҳибалари ҳаётининг хавф остида экани, таъқибдан бутунлай эсанкираб қолганини таъкидлашди. Эрта-индин экстремизмда айбланиб, қамалиб кетиши мумкинлиги айтди. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг марҳума Шоҳида Жўраевани ўлдириш билан таҳдид қилган шахслар устидан МХХга ўлимидан аввал берган аризасини инобатга олмаётганини билдирди.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Бош прокуратурани мудҳиш қотиллик атрофидаги гап-сўзлар, милиция идорасидаги зўровонлик борасида дарҳол изоҳ беришни талаб қилиб расмий мурожаат бериш билан бирга мутасадди ташкилот рахбарларини хамда халқаро ва маҳаллий инсон ҳуқуқ институтларини Жўраева хонадони ташвишларига ҳамдард бўлиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ундайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения