31 January 2012
04:15 -
Қувондиқ Санақуловнинг озод этилгани ҳақида ишонарли хабар йўқ
Навоий тоғ кон металлургия комбинатининг Бош директори, сенатор Қувондиқ Санақуловнинг коррупциявий жиноятларда айбланиб, ҳибсга олинганини 26 январь куни хабар қилганимздан кейин, бу корхонанинг Матбуот хизмати 2 кундан кейин Қувондиқ Санақуловнинг қамалганини рад этди. Аслида, бундай хизмат борлигига ҳам шубҳамиз бор.
Бу раддия ҳатто Россия ахборот воситалари томонидан ҳам эълон қилинди.
Унутмаслик керакки, ҳуқуқий давлатда сенаторни Сенатнинг рухсатисиз ҳибсга олиб бўлмайди, Ўзбекитонда эса президентнинг буйруғи билан ҳар қандай одамни қамаш мумкинлигини ҳамма билдади. Демак, Қувондиқ Санақулов шахсан президентнинг кўрсатмаси билан ушланган.
Айни замонда, шуни алоҳида таъкидлаш лозим, сенаторнинг қамалишига оид раддияда ҳеч қандай ишонарли факт келтирилмаган. Ўзбекистондек ҳуқуқий бўлмаган давлат учун бундай раддиялар кулгидан бошқа нарсага арзимайди. Фикримизча, агар сенатор ростдан ҳам қамалмаган бўлса ёки қамалиб, хабаримиздан кейин озод қилинган бўлса, шахсан ўзи журналистлар олдига чиқиши ва борлигини кўрсатиши керак. Бу – замонавий хабарчиликнинг аксиомасидаир.
Ўзбекистон президенти Ислом Карим ҳамма соҳаларни модернизация қилиш ҳақида Олий Мажлисда нутқ сўзлаганда, хабарчиликда ҳам ислоҳотлар шартлигини урғулаганди. Демак, Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ўз президентларининг гапига қулоқ солиб, замонавий хабарчилик талабларига жавоб берадиган ишлар қилишлари лозим.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения