25 январдаги хабарларимиздан бирида, бир кун аввал Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи газ қувурида портлаш содир бўлганини маълум қилгандик. Бу хабар мутлақо ишончли манбадан олинган.
Бизга бугун мутлақо тасодифан маълум бўлишича, бу хабаримиз CA-News агентлиги тарафидан русчага тарижима қилиниб ва бизга асосланган ҳолда 26 январда тарқатилган. Аммо, бу хабарда портлаш газ қувурида эмас, газ ўчоғида бўлгани ва портлашдан кейин ёнғин чиққани айтилган. 27 январь куни эса, CA-News агентлиги "Ўзбекнефтегаз" ширкати бунга раддия берганини ҳам хабар қилиб, бизга асосланиб тайёрланган ўз хабаридан феълан воз кечган. Центразия сайти ҳам бу раддия каби хабарни тарқатган.
Шу муносабат билан қуйидагиларни билдиришни лозим топдик. Бизнинг манбамиз мутлақо ишончлидир. Аммо, CA-News агентлиги ёки бироз шошиб қолган ёки уни тўғридан-тўғри алдашган.
"Ўзбекнефтегаз" ширкатининг инглизча ва ўзбекча деб белгиланган саҳифалари умуман очилмайдиган русча сайтида, санаси ҳам кўрсатилмасдан, айнан қуйидаги матн эълон қилинган:
“Сообщение информационной службы
Информационная служба НХК «Узбекнефтегаз» сообщает, что распространенная некоторыми интернет-изданиями информация о взрыве на газовой скважине в Джизакской области не соответствует действительности.
Газовая инфраструктура данного региона скважин не имеет. Все объекты НХК «Узбекнефтегаз», расположенные в Джизакской области работают в штатном режиме.”
Кўриниб турибдики, бу эълон атайлаб шундай мавҳум тайёрланганки, содда одамларгина уни бизнинг хабаримизга раддия деб ўйлаши мумкин. Агар ростдан ҳам портлаш бўлмаган бўлса, раддия аниқ бўлиши, биз кўрсатган жой ва вақтда портлаш бўлмагани айтилиши керак эди. Бунинг устига, “Ўзбекнефтегаз” ҳам ўз эълонида газ ўчоғида портлаш бўлмаганини айтади. Агар биз газ қувурида портлаш бўлганини исботсласак, улар “биз газ ўчоғи” ҳақида ёзганмиз, бунинг устига бу эълон ўтган йили тарқатилган ва бошқа хабарга оиддир, деб масхарабозлик ҳам қилаверишади.
Қолаверса, “Ўзбекнефтегаз”нинг одамлари бундай хабарни ўқигандан кейин, биринчи навбатда, “Ҳаракат” сайтини кириб кўришлари керак эди. Ёки у даргоҳда ўзбекча биладиганлар йўқми? Ҳар ҳолда, шундай бўлса керак.
Буларнинг ҳаммаси кўрсатмоқдаки, “Ўзбекнефтегаз” бизнинг хабаримизга раддия беролмаган, беролмайди ҳам.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения