27 January 2012
21:45 - “Ҳаракат” хатқутисидан: "Озодлик" радиоси Президенти ва "ББC" радиоси бошлиғига Очиқ хат
"Озодлик" радиоси Президентига
"ББC" радиоси бошлиғига,

Очиқ хат

Россия, Белоруссия ёхуд бошқа мамлакатларнинг муҳолифати, ўз юрти матбуотида айтолмаган сўзини, ўз тилларида бериладиган "Озодлик" ва "ББC" радиоларида бемалол айта оладилар.
Ўзбек муҳолифати бу имкониятлардан маҳрум. Муҳолифатнинг 99 фоизининг вакиллари бу радиоларда бир оғиз ҳам гапира олмайдилар. Фақатгина муҳолифатнинг бир фоизи, сизларнинг радиоларда вакили борлиги учун гапира оладилар.

Муҳолифатнинг Абдураҳим Пўлат, Жаҳонгир Муҳаммад, Дадаҳон Ҳасан каби фаоллари кейинги вақтларда бир оғиз ҳам гапирмайдилар!

Мен қамоқдан чиқиб келгач 2011 йилнинг июнида "Озодлиик"нинг ўзбек бўлими бошлиғи Алишер Сиддиқ "Жаслиқ" ўлим лагеридаги аҳвол ҳақида туркум эшиттиришлар тайёрлашини ва менинг бу ҳақда ёзишимни сўради! "Бу ишни Абдулла Искандарга топширдим, энди у сиз билан боғланади", деди.

Оғир касал бўлишимга қарамай мен ёздим. Абдулла Искандар тезроқ тугатишимни сўраб қўнғироқ қилиб турди.

Қизиғи шундаки, мен бир китоб қилиб тайёрлагач, улар менга умуман "Озодлик" дан эфир бермай қўйдилар.

Нега?!

Ўша кунлари "ББC"радиосига сухбат сўрашди, сухбатни цензура қилишди, 70% қисқартирилди, боиси вақт деб кўрсатишди. Аслида вақт эмас. ББC ва Озодликда ишловчи журналистларига мансуб бир муҳолифат бошлиғи ҳақида гапирганим бўлди.

Бу ҳақда интернет сайтларидан бирида бир мақола чиқди, шу муносабат билан Абдулла Искандар қўнғироқ қилиб норозилик билдирди. Жаслиқ ўлим лагери ҳақида ёзганларимни эълон қилмадилар. Жаслиқ ҳақида ҳали дунё ҳеч нима билмайди, у ердаги аҳвол Бухенвалд ўлим лагеридан оғирроқ. Жаслиқдаги бор ҳақиқат ҳақида оғиз очишга ҳеч ким журъат этолмайди. Мен бор ҳақиқатни ёздим, "Озодлик" сўрагани учун. Афсуски "Озодлик" ва "ББC"да ишлаётган муҳбирлар учун ўзлари сиғинадиган лидер азизроқдир.

Хуллас "Озодлик" ва"ББC" ўзбек муҳолифати учун Ўзбекистон ҳукуматининг матбуоти каби ёпиқдир.

Озодлик ва ББCда ўзбек тилини биладиган, Европалик ёхуд Америкалик журналистлар ишласа, "Оздлик" ва"ББC"нинг ўзбек бўлимлари тарафкашлик балосидан қутулиши мумкин.

Шоир Юсуф Жума
01. 17. 2012

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону