07 July 2007
03:00 -
23:30 - Пўлат Охуннинг тақдири ва унинг оиласи Швеция газеталарига мавзу бўлди - Абдураҳим Пўлат яна ҳақ чиқди, “Эрк”чи 53-54-чиларга ён босувчи “аҳмоқ ўзбеклар” топилмади ҳисоб
23:30 - Пўлат Охуннинг тақдири ва унинг оиласи Швеция газеталарига мавзу бўлди

Бир неча кун аввал тақатилган хабаримизда “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Пўлат Охунга нисбатан Ўзбекистон ҳукуматининг қилаётган қонунбузарликлари Швеция радиосининг махсус эшиттиришига асос бўлганини билдиргандик. Ҳозир Швециянинг баъзи газеталари ҳам бу масала билан яқиндан қизиқабошладилар.

Швециянинг Ғарбий минтақаларида тарқатиладиган “Хельсинборг Кундаликлари” газетаси 5 июлда Пўлат Охуннинг ўзи билан, 7 июлда эса унинг оиласи билан ўтказилган суҳбатларни эълон қилди.

Газетанинг 5 июлдаги сонида эълон қилган суҳбат “Хельсинборгли ўзбек Ўзбекистонда тутқин” деб номланган бўлиб, у ерда Пўлат Охуннинг расми ва батафсил биографияси берилган, унинг демократ руҳдаги сиёсатчи эканлиги кўрсатилган. “Мен Ўзбекистон қонунларини ҳурмат қилиб, 45 ёшда паспортимни алмаштириш учун мамлакатга келгандим, - дейди суҳбат чоғида Пўлат Охун. - Аммо ҳукуматнинг ўзи қонуларни бузиб, паспортимни алмаштиришни пайсалга солиб келмоқда”.

Пўлат Охун ўз суҳбати давомида Ўзбекистондаги оғир аҳволни тавирлаб берган ва шундай бўлишига қарамасдан "Бирлик" бу йил бўладиган сайловларда ўз номзоди билан иштирок этишга ҳаракат қилажагини урғулаган.

7 июлдаги эълон қилинган суҳбатга “Охуновлар оиласи оилабошининг тақдиридан хавотирда” номли сарлавҳа берилган бўлиб, у ерда Пўлат Охуннинг оила аъзоларининг умумий расми ҳам бор. Газета журналисти бу суҳбат Пўлат Охуннинг уйида ўтказилганини ҳам алоҳида урғулайди.

“Менинг кўнглим сезган эди шундай воқеалар бўлишини, - дейди Пўлат Охуннинг турмуш ўртоғи Насиба. – Шу сабабли мен Ўзбекистонга бормасликни маслаҳат бердим. Аммо, Пўлатжон оилани 2-чи ўринга, Ватан ва Ватан тақдирини биринчи ўринга қўйиб Ўзбекистонга кетганди. Биз ҳозир қаттиқ хавотирдамиз”.

Пўлат Охуннинг ўғли Отабекнинг қуйидаги сўзлари ҳам газетада жой олган: “Отам 26 миллионли ўзбек халқининг дарди билан яшарди. Мамлакатга қайтиб ўз халқи учун хизмат қилишни ўйларди. Бизнинг фикримизча, отамнинг паспорти масаласини бир одам ҳал қилади, у ҳам бўлса Ўзбекистон президентидир”.

Швециялик журналист Пўлат Охуннинг 4 яшар қизчаси Саёҳатхон ҳар куни столнинг тагига кириб олиб, отасини соғинганидан йиғлашини ҳам алоҳида тилга олган.

Пўлат Охун ҳам, унинг оила аъзолари ҳам халқаро ташкилотларни бу масала билан шуғулланишга ва Ўзбекистон ҳукуматини ўз қонунларини бажариш ҳақида огоҳлантиришга чақирганлар.

Абдураҳим Пўлат яна ҳақ чиқди, “Эрк”чи 53-54-чиларга ён босувчи “аҳмоқ ўзбеклар” топилмади ҳисоб

Бир неча кундан бери 53-54-чиларнинг “Эркинюрт” сайтида “Сиз кимга овоз берардингиз?” саволи билан ўтказилиб келаётган сўровнома натижаларини ёритмоқдамиз.

Аввалги хабарларимиздан маълумки, 53-54-чилар ҳамма ерда қилганлари каби бу сўровнома жараёнида ҳам нопокликларини намоён қилганлар, тўғридан тўғри фрибгарлик билан шуғулланганлар. Яқин вақтгача улар сайт ўқувчиларининг мутлақо кўпчилиги “Эрк” партиясини, оз қисмигина “Бирлик”ни қўллаб-қувватлашини кўрсатувчи сохта рақамлар эълон қилиб келардилар.

Бундан хабар топган “Бирлик” Партияси раҳбари Абдураҳим Пўлат “Сотқинларнинг “Эрк” партияси (53-54-чилар фракцияси назарда тутилмоқда) тарафдори бўлиши мумкин бўлган шунча аҳмоқ ўзбек борлигига ишонмайман” деб айтганини ва ҳаммани у сайтга кириб ҳақиқат учун овоз беришга чақирганини ҳам билдиргандик.

Воқеаларнинг ривожи шуни кўрсатдик, “Бирлик” лидери мутлақо ҳақ экан. Ўтган кунларда лидерликка даъво қилаётган “Эрк” партиясининг 53-54-чилар фракциясини бор йўғи 24 киши, “Бирлик”ни эса 1378 киши қўллаб-қувватлагани бунинг энг яхши далилидир.

Сўнги кунларда овоз берувчиларнинг сони қуйидагича ўзгариб борди (рақамлар Тошкент вақти билан соат 23:30 га оид):

……………………….25 июнь……2 июль…....4 июль……6 июль……7 июль
За Партию Адолат……291…………291……….292……….292………..292
За Партию Эрк………1526…………1526………1533…….1541………1550
За ХДП……………………82………….82………….86………...89………...89
За Бирлик………………259…………318………...908……..1473………1637
Нет дела………………..272………….272………..273……….273………273

Кўриниб турибдик, 25 июнгача бўлган рақамлар бутунлай уйдирма бўлган, ундан кейинга овоз беришлар эса “Бирлик”нинг бошқаларга нисбатан солиштириб бўлмас даражада популяр эканлигини исботлаган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону